Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Озарбайжон”

1907 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Озарбайжон”

Кавказда, Каспий денгизининг ғарбий томонида жойлашган. Россия, Грузия, Арманистон ва Эрон билан чегарадош Нахичеван автоном Республикаси ҳам Озарбайжонга қарашли бўлиб, унинг ҳудуди қисман Туркияга чегарадош. Пойтахти Баку шаҳридир. Аҳолиси 8 млн 200 минг киши. Ҳудуди 86,6 минг км2. 64 та район ва 1та автоном республикадан иборат. Пул бирлиги – манат. Расмий тили озарбайжон тили. Озарбайжон ҳудудига 8-аср бошларида ислом кириб келган. 11-аср ўрталарида Салжуқийлар бошлиқ турк қабилалари кириб келганлар. 1230-йилларда мўғуллар бостириб киришди. 14-асрнинг охирида Амир Темур қўшинлари ҳам бостириб кирган. Кейин эса Қора қўюнлилар ва Оқ қўюнлилар деб аталган янги давлатлар вужудга келди. 16-асрларда Сафавийлар таркибида ҳам бўлган. Шоҳ Аббос 1 даврида Эроннинг чекка вилоятига айланган.

     18-аср бошларида Озарбайжонни қўлга киритиш учун Эрон билан Туркия ўртасидаги уруш кучайди. 1826-1828-йиллар мобайнидаги Эрон – Россия ўртасидаги урушлар натижасида Озарбайжоннинг кўп қисми Россияга ўтди. Гулистон деб аталган шартномага мувофиқ ҳозиргача келаётган чегара Эрон билан белгиланган. 1917-йил шўро ҳукумати ўрнатилди. 1920-йил апрелдан Озарбайжон ССР ташкил бўлган. 1922-йили Закафказе таркибида, 1936-йилдан эса ўзи иттифоқдош республика қаторида СССР таркибида бўлган. 1991-йили 30-августда мустақиллигини эълон этган.

     Озарбайжонда нефт, темир руда, алинит конлари бор. Пахтачилик ҳам ривожланган. Мевалардан анор, анжир, бодом кўплаб етиштирилади.

- - -