Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Малдив”

1819 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Малдив”

Ҳинд океанида, Ҳиндистоннинг пастроғида жойлашган Малдив оролларидаги давлат. Арабистон денгизининг шарқида қарор топган. Пойтахти Мале шаҳридир. Аҳолиси 310700 киши. Ҳудуди 298 км2. Маъмурий жиҳатдан 20 та ороллар гуруҳига бўлинади. Пул бирлиги – руфия. Расмий тили – малдив (дивехи) тили. Бу оролларга араблар ва форслар келиши билан ислом ёйилган. 1153-йилда ислом султонлиги вужудга келиб, Диди деган сулола 1968-йилгача ҳукумронлик қилди. Султонлик 1558-йилдан португалларга, 17-асрнинг иккинчи ярмидан голландларга қарам бўлди. 1796-йилдан Британия ҳукумронлиги ўрнатилган. 1965-йили мустақил давлатга айланди. Бу юрт кокос пальмаси етиштиради. Шоли, сабзавот, банан ҳам етиштиради. Денгиздан марварид ва маржон олинади. Хорижий саёҳлик ривожланган: йилига 150 мингга яқин сайёҳ келиб кетади.

Ҳинд океанида, Ҳиндистоннинг пастроғида жойлашган Малдив оролларидаги давлат. Арабистон денгизининг шарқида қарор топган. Пойтахти Мале шаҳридир. Аҳолиси 310700 киши. Ҳудуди 298 км2. Маъмурий жиҳатдан 20 та ороллар гуруҳига бўлинади. Пул бирлиги – руфия. Расмий тили – малдив (дивехи) тили.

     Бу оролларга араблар ва форслар келиши билан ислом ёйилган. 1153-йилда ислом султонлиги вужудга келиб, Диди деган сулола 1968-йилгача ҳукумронлик қилди. Султонлик 1558-йилдан португалларга, 17-асрнинг иккинчи ярмидан голландларга қарам бўлди. 1796-йилдан Британия ҳукумронлиги ўрнатилган. 1965-йили мустақил давлатга айланди.

     Бу юрт кокос пальмаси етиштиради. Шоли, сабзавот, банан ҳам етиштиради. Денгиздан марварид ва маржон олинади. Хорижий саёҳлик ривожланган: йилига 150 мингга яқин сайёҳ келиб кетади.

- - -