Метин қалъа

“МЕТИН ҚАЛЪА” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1827 Ko'rilgan Метин қалъа

“МЕТИН ҚАЛЪА” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

Пешиндан бери осмонни қоплаб турган қора булутлар орасидан асрга яқин момақалдироқнинг гулдираши ва бир неча бор чақмоқнинг чақишидан сўнг ёмғир қатралари томчилаб ёға бошлади. Асрдан кейин эса ёмғир ёғиши ёз фасли бўлсада, худди баҳордаги жала янглиғ тезлашиб туша бошлади. Чопқин дераза – ромларга ҳам урилиб, ёз офтобида қақраб қолган ерлар мазза қилган ёш боладек чанг – чунглардан тозаланди, сув кўпроқ тушган жойлар эса беғубор, силлиқ ва сирпанчиқ ерга айланди. Ханифа токчасига гултувакка ўрнаштирилган гуллар орасидан дераза орқали ёмғир манзарасига тикилганича, қувончли ўй – фикрлар оғушида қўлини иягига қадаганича турарди. Бугун таййорада учишадиган куёви, эрталаб – тонг саҳарда қайнонаси билан хонадонига кириб келишини тасаввуран хаёлидан ўтказди. Қайнопаси шомга яқин болалари билан келиб, Ханифаларникида тунаб қолишини куёви ва Солих ака тайёрагоҳга боришларини бояроқ телефонда айтган эди. Уларнинг келишига ҳозирлик кўрган Ханифага жияни Хадича ҳам югургилаб ёрдам берган бўлди. Ханифа ўзининг беш йиллик куёви билан қурган турмуши, ундан аввалги ўзи учун аянчли ҳисобланган биринчи турмуш машаққатлари ва умри давомида кечган баъзи воқеалар кўз ўнгида мана шундай тарзда гавдаланиб ўтди...

Кечир Роббим!

(шеър)

Қуёш ғарбга кетди шўнғиб,

 Ухлолмадим, кечир Роббим!  

Силтадилар: “йиғлагин”, деб

Йиғламадим, кечир Роббим.

 

Кўкка нолон нидо қилдим,

Чок – чок бўлган кўксим тилдим.

Ўзимни гунохкор бидим,

Йиғлолмадим лекин Роббим!

 

Ёмғирпўшдан топиб паноҳ,

Ёмғирда ҳам қилдим гуноҳ,

Ҳушуъ менга ёт бўлди, оҳ...

Йиғлолмадим кечир Роббим!

 

Кўкка порлаб чиққач офтоб,

Сенга нолон қилдим хитоб...

Бир қатра ёш бўлди камёб,

Йиғлолмадим, кечир Роббим!

 

Истадим – у, қалбимда ғам,

Дод – вой солди тоғ – у, тош ҳам,

Вал-е айлаб кўзимни нам,

Йиғлолмадим, кечир Роббим!

 

Роббим, сокин ухлат мени,

Бағрим ўйиб тиғлат мени.

Не қилсанг ҳам йиғлат мени...

Йиғлолмадим, кечир Роббим!

Гуноҳ сабабидан хунобман

(шеър)

Дарахтнинг охирги япроғиман мен,

Узилиб кетаман кутилмаганда.

Чарчадим азобли ҳислар зарбидан,

Жоним жуда – жуда омонат танда.

 

Не қилай, бошимни қайларга урай?

Бунчалар қийноқли сўнгсиз пушаймон?!

Йиғидан қуриди икки кўзим ҳам,

Юзим кулмас энди, рангим заъфарон.

 

Ўкириб йиғлагим келяпти тағин,

Бошимга кўтариб бутун дунёни.

Қайтара олсайдим аввалги онлар,

Руҳимни чулғаган ёрқин зиёни.

 

Уялмай қўйдим мен қилмишларимдан,

Ахир, уятнинг ҳам чегараси бор!

Етти миллиард сиққан олам –

Мен учун игнанинг тешигидан тор!

 

Тоғлар қадар оғир елкамдаги юк,

Чўккалаб қолдим-ку охири, мана.

Менга умид бергин, бир қатра илинж,

Йиқилиб қолмайин батамом яна.

 

Билмам, етармикин тоқат – бардошим,

Ақалли энг оддий инсон бўлгани.

Тайёрлаб тахтимни сўнгги манзилга,

Кун келиб хотиржам, сокин олмоққа.

 

- - -