Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 2

“УММАВИЙЛАР ТАФСИЛОТИ”

1774 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 2

“УММАВИЙЛАР ТАФСИЛОТИ”

Тобеъин олимларнинг ҳаётини ўрганиш жараёнида, баъзи халифаларнинг исмлари, оталарининг исмларини учратишга ҳам тўғри келади. Уларнинг ҳаммасини ҳам ўқувчи танимайди ёки кимиси кимдан олдин ё кейин муъминларга пешволик қилганини ажрата олмайди. Шу боис қуйидаги Муовия ибн Абу Суфёндан тортиб, ўн тўртинчи халифага қадар давом этган сулола тартибини ҳавола этамиз. Йиллар мусулмонларнинг ҳижрий санаси асосида тартиб этилган.

     Шомда қарор топган Уммавийлар халифалигини бошқарганлар:

  1. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу  (41-йилдан)
  2. Язид   (60-йилдан)
  3. Муовия 2   (64-йилдан)
  4. Марвон   (64-йилнинг кейинги ойларидан, шу вақтга келиб Суфёнийлар оиласидан Марвонлар оиласига халифалик ўтган)
  5. Абдулмалик ибн Марвон (65-йилдан)
  6. Валид ибн Абдулмалик (86-йилдан)
  7. Сулаймон ибн Абдулмалик (96-йилдан)
  8. Умар ибн Абдулазиз (99-йилдан, бу халифа Марвонлар оиласидан эмас. Бу кишидан сўнггина халифалик уларга қайтган)
  9. Язид ибн Абдулмалик (101-йилдан, у кишини Язид 2 деб ҳам аташади)
  10. Ҳишом ибн Абдулмалик (105-йилдан, акасидан сўнг халифаликка ўтирган)
  11. Валид ибн Язид (125-йилдан, Язид 2 нинг ўғли бўлган)
  12. Язид ибн Валид (126-йилдан, уни Язид 3 деб ҳам номлашади)
  13. Иброҳим ибн Валид (126-йилдан, кейинги ойларда акаси Язиднинг ўлимидан сўнг ўтирган)
  14. Марвон ибн Мухаммад (128-йилдан 132-йилгача халифа бўлган. Сўнг халифалик Аббосийларга ўтиб, халифалик пойтахти Бағдод шаҳрига кўчирилган. Дамашқдаги Уммавийлар хукмронлиги барҳам топгач, 138-йилдан Андалусда яъни, Европада (аниқроғи ҳозирги Испания ҳудудида) Уммавийлар сулоласи яна 422-йилгача давом этган.)

- - -