Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Аллоҳ қандай ишлардан рози?

1789 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Аллоҳ қандай ишлардан рози?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда; Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ сизлардан уч нарсада рози бўлади ва уч нарсада сизларни ёмон кўради. Сизлар унга ибодат қилишларингизда; Унга бирон нарсани шерик қилмасликларингизда; Аллоҳнинг арқони(Қуръон)га жамъ бўлган ҳолда маҳкам боғланиб, тафриқа бўлиб бўлинмасликларингизда - Аллоҳ рози бўлади”, – деганлар. Ва яна пайғамбар алайҳиссалом хадиснинг давомида Аллоҳ ёмон кўрадиган уч ҳолатни ҳам баён қилиб берганлар.

“Сизлардан  миш-мишни;

 Кўп савол беришни;

Молни зоеъ қилишни ёмон кўради”, – деганлар.

                                                  (Муслим ривояти)

   Юқоридаги суюкли набиййимизнинг муборак сўзларидан Аллоҳнинг ўзигагина амал қилиб, унга бандалик қилишни розиликка элтувчи ҳол деб баён қилган эканлар. Демак амал – фақат Аллоҳни деб қилиниш асосидагина ризога олиб боради.

    Амал шериксиз – Робб Таъолонинг ўзигагина қилинишлиги ва Тафриқа бўлиб, бўлинмасдан Қуръонга маҳкам боғланган ҳолда иш кўриш ҳам – Аллоҳнинг ризосига элтиши хабар қилинди.

   Шу билан бирга уч нарсада Аллоҳ бандаларини ёмон кўриши ҳам баён этилдики, улардан биринчиси – одамлар орасида бўлган ва бўлмаган ишлар борасида гап кўпайтириб, миш-миш тарқатиб юриш бўлса, иккинчиси – кўп савол беришлик билан машғул бўлиш, учинчиси эса – меҳнат билан топган молу-дунёни беҳуда ишлар билан совуриб, яксон қилишлик экан.

 

САВОЛЛАР:

  1. Аллоҳ рози бўладиган уч яхши амални санай оласизми?
  2. Миш-миш деганда нимани тушундингиз?
  3. Молни зоеъ қилиш деганда-чи?
  4. Юқоридаги хадисни Муслим қайси сахобадан ривоят қилган экан?

- - -