Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 3

“Сароймулкхоним”

1786 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 3

“Сароймулкхоним”

Мовароуннаҳр диёрида яшаб, истиқомат қилиб ўтган ақл-заковот соҳибларидан бири бўлган Сароймулкхоним-фарзанд тарбия этишда, илмга чанқоқ этишда муҳим ўрин тутган. Солиҳа оналар қаторида бу аёлни баён этишимиздан мақсад, сарой бекаси бўлишига қарамай, ўша даврнинг йирик подшоҳларидан бирининг аёли бўлишига қарамай илм-маърифат йўлида маҳнати синган, олимларга ҳомийлик қилган аёл ҳисобланади. Сароймулкхонимни Бибихоним ҳам деб аташ одат бўлган. У милодий ҳисоб бўйича 1341-йили таваллуд топган. Ўн тўрт ёшида аввал амир Ҳусайн деб аталган кимсага турмушга чиққан. Ҳусайн қатл этилгач, йигирма тўққиз ёшида Амир Темурга никоҳланганлар. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сароймулкхоним ўз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор, маслаҳатгўй ва етук ақл-заковат эгаси бўлганлар.

У ўзи яшаб турган мамлакат ҳаётини мукаммал биладиган, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатларидан ҳам хабардор бўлган эканлар.

Айниқса илм-маърифатга алоҳида эътибор қаратиб, толиби илмларга ҳомийлик қиларканлар. Ҳарбий юришларнинг баъзиларида  эри билан ҳам ҳамроҳлик қилганлар. Мамлакатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал этилишида ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган эканлар.

Сароймулкхоним ўз жамғармаси ҳисобидан Самарқандда улкан мадраса қурдирганлар. Баъзилар уни ўз онаси шарафига қурган деб ҳам айтадилар. Бу мадраса “Бибихоним” мадрасаси деб номланиб қолган. Бу илм даргоҳида бир вақтнинг ўзида мингга яқин талаба таҳсил олган.

Албатта, бундай илм даргоҳининг биносини қуриш ва уни ўша вақтдаги жаҳондаги энг ҳавасманд жойлардан бирига айланишига ҳисса қўшиш улкан сахийликни талаб этади. Уни қурибгина қўймай, мадраса ичидаги анжомлар, ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, у ердаги минглаган талабалар ва устозларга ҳайриҳоҳ бўлиш ишлари ҳам талай сафарбарликни талаб этган. Бунча юкни аёл боши билан уддасидан чиқиш албатта бизда катта рағбат уйғотади.

Чунки, аёл табиати зийнатни, ясан-тусанни яхши кўришга мойил табиатдир. Аммо Сароймулкхоним тўкин-сочинликда яшаб, бой хазиналар эгаси бўлиб туриб, дунёга ўта ҳирс қўймай, илм дарвозасини маҳкам тутишлик билан машғул бўлганлар.

Сароймулкхоним ҳаёти давомида бирорта ҳам фарзанд кўрмаганлар. Аммо куёвининг бошқа аёлларидан бўлган болаларни тарбиялаб, уларга оналик ва момолик меҳрини дариғ тутмаганлар. Аёлларда ўз кундошига нисбатан рашк ўтида ёниш ҳисси бор. Лекин Сароймулкхоним молни тўғри тасарруф этгани каби рашк ўтини ҳам тасарруф эта олдилар. Кундошларининг зурриётига ҳам бефарқ турмадилар, уларни ўз фарзандларидек суйиб, тарбия ва илм бера олдилар. Мухаммад Султон, Халил Султон ва Мирзо Улуғбеклар ўшалар жумласидандир. Мирзо Улуғбек астрономия борасида қилган тадқиқотлари бугунги илм-фан ривожланган паллада ҳам ўз мавқеъини йўқотмагани барчага маълум.

Баъзида аёллар ўзи қийланиб туққан, беморлигида ухламай вояга етказган болаларига ҳам қарай олмайдилар. На уларга тарбия беради ва на уларга илм бера олади. Маърифатдан йироқ ношуд фарзандларни вояга етказадилар. Бошқаларни болалари агар уларнинг қарамоғига ўтиб қолса борми, томарқасига бегонанинг сигири кириб қолгандек муомалада бўлишади.

Сароймулкхоним номига яна эри “Бибихоним” номли жомеъ масжид ҳам қурдирган экан. Бу жомеъ масжид милодий 1399-йили қурилиши бошланиб, 1404-йили ниҳоясига етган.

Сароймулкхоним милодий 1408-йили эридан уч йил кейин 67 ёшида заҳарланиб ўлдирилган.

- - -