Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ийсо алайҳиссалом ва Дажжол ҳақида

1569 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ийсо алайҳиссалом ва Дажжол ҳақида

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кунлардан бир куни одамлар даврасида Масиҳ Дажжол хусусида эслатиб бундай дедилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ Таъоло ғилай эмас, Масиҳ Дажжолнинг эса, ўнг кўзи ғилай бўлиб, сув бетида қалқиб турган узум донаси каби чиқиб кетай деб туради. Кечаси уйқумда ўзимни Каъба ёнида кўрдим. (У ерда) кўриб юрилган буғдойранг кишилардан ҳам чиройлироқ бир буғдойранг

кишини учратдим. Ўша кишининг сочлари икки елкаларига тушиб турган бўлиб, тўлқинсимон эди, бошлари сув томизиб турар эди (яъни, ўта покиза эди), икки қўлларини икки кишининг елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилар эдилар.

Мен:

 “Бу киши ким бўладилар?” – дедим.

“Бу киши Марям ўғли Масиҳ (Исо алайҳиссаломдир)”, – дейишди.  

 

   Кейин, мен ўта жингалак сочлари орқасига тушиб турган бир кишини кўриб қолдим. Унинг ўнг кўзи ғилай бўлиб, мен кўрган кишилардан унга энг ўхшаши Ибн Қатандир. У икки қўлини бир кишининг икки елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилади (яъни, Байтуллоҳда айланиб юрар) эди.

Мен: “Бу ким?” – дедим.

 “Бу Масиҳ Дажжол”, – дейишди”.

- - -