Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

БОШҚОТИРМА-ТОПИШМОҚЛАР

1875 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

БОШҚОТИРМА-ТОПИШМОҚЛАР

А) Мезон тарозуси дейилганда нима кўзда тутилади? (АДОЛАТ) Б) Келбатнинг, қад-қоматнинг мукаммаллиги қандай қоматли дейилади? (АЛП ҚОМАТЛИ) В) Қулоғи оғир кимсанинг қулоғига нима битганлиги айтилади? (ТОМ)

Г) Қийин, машаққатли ишдан ўтиш нимадан ўтишга таққосланади?   (ЧИҒИРИҚДАН)

 

Д) Бирор нарсанинг хабари келаётганда ниманинг учи қимирлаётган дейилади?   (ТЕРАКНИНГ УЧИ)

 

Е) Ернинг ўртаси дейилганда  инсонни қайси аъзосига қиёсланади? (КИНДИГИ)

 

Ё) Ўлчов ишида ўлчашга қийналган кимса нимаси етмаганлигини айтади? (ҚУЛОЧИ)

 

Ж)  Ёмон тадбирдаги кимсанинг нимасини тортиб қўйиш кераклиги айтилади?  (ТАНОБИНИ)

 

З) Кишини лақиллатиб, алдаши мумкин бўлса қаерга олиб бориб, нима қилиб келинди дейилади?  (СУВГА ОЛИБ БОРИБ, СУҒОРМАЙ)

 

И) Чидамсизликка юз тутиб, сабрсизлик қилган одамнинг қандай идиши тўлган деб таърифланади? (САБР КОСАСИ)

- - -