Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Охират қайғусининг инсонга манфаати

1520 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Охират қайғусининг инсонга манфаати

Охират қайғуси энг зарурий ишлар юзасидан бўлиб, у кишининг ўзлигини танишда, ўзгаларни эътибор қилишда, ишларни саранжом----саришта қилишга эриштиради. Охират қайғуси қалбига тушган инсон – гуноҳдан сақланадиган, савоб-ажрли амалларни қилишга мустаҳкам бел боғлайдиган даражада уқувли бўлиб қолади. У дунёнинг икир-чикирларига ёниб куявермайдиган одамга айланади.

Иймонлиларнинг сардори бўлмиш – Мухаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам охират қайғуси билан соч-соқолларига оқ тушган кимса ҳисобланадилар.

   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Мадина шаҳри кўчаларида уловларида юриб бораркан, бир хонадондан Тур сурасидаги қиёмат ҳақидаги оят тиловат этилаётгани эшитиб қолдилар.

“Унинг учун бирон дафъ қилгувчи – тўсиқ йўқдир”.

                                                                (Тур; 8-оятнинг мазмунидан)

 

   У оятни тинглаб бўлгач, уловларидан сирғалиб тушди ва уйларига бориб бетоб бўлиб қолганлар.

   Усмон ибн Аффон зиннурайн розияллоҳу анҳу агар қабрга бориб қолсалар, йиғлайверардилар. Ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. Ундан бунинг сабабини сўрашганда, ҳол шу ердан (қабрдаги ҳисобдан) ўнгланса, ундан нари (ҳисоблар) ўнгланиб, яхши бўлишини айтар эканлар.

   Айтаверсак силсила бўлиб, уланиб кетаверадиган воқеалар ўтмишдаги мусулмон аждодларимизни охират ташвишида умргузаронлик қилганини кўрамиз. Улар нон нархининг ошганидан, ёғ маҳсулоти бозорда тақчил бўлаётганидан нолимаганлар. Уйларида содда бўйрада ўтирган бўлсалар ҳам, йиртиқ-ямоқ кийимлар кийган бўлсалар ҳам тишларининг оқларини кўрсатмай Аллоҳга шукр ва тўлиқ тоатлар билан безаниб ўтганлар.

 

САВОЛЛАР:

  1. Охират қайғусига тушган инсоннинг ҳоли қандай бўлади?
  2. Пайғамбарнинг сочларига оқ тушганининг боиси нима эди?
  3. Ўтмиш аждодларимизнинг дунё қайғуси бўлганми?

- - -