Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Дунёвий қайғу қилишнинг зарари

1785 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Дунёвий қайғу қилишнинг зарари

Дунё инсон учун жуда оз ва тез қўлдан чиқувчи қилиб берилган. Унинг учун ва унинг ичидаги ташвишлар учун ғам-ғуссага ботиш арзигулик иш эмасдир. Дунё арзимас мато бўлишига қарамасдан ўз бағрида кўплаб қайғуларни кўтариб юради. Урва ибн Зубайр ва Бани Абслик кимса сингари дунё изтиробларидан юрагини-ю, вужудини сақлай биладиган одамлар бўлиши билан бирга, дунё қайғулари белини букиб юборадиган нозик одамлар ҳам бор.

   Аввало дунёга қайғу қилаётган кимса, ўз тақдирига битилган тақдир ишига норози бўлиши уни қийнаётган бўлса, ундан сўнг ўша қайғу-------алам унинг танасидаги соғлик неъматини ишдан чиқишида хизмат кўрсатади. Бугунги кўп саломатчиликни издан чиқиб, турли-туман дардларнинг келиб чиқиши – айнан қайғуларга боғлиқдир.

вужудга келишига сабабдир. Инсон ўзининг йўналишидан чиқиб, жизғанак тутадиган даражада асабий бўлиб қолади. Ўзига зиён етиши билан бирга ўзгаларга ҳам зарар етказиш таъсирига ўтади.

   Қон босим касалликларини ҳам тиб мутахассислари айнан қайғулар жамланмасидан ҳосил бўлишини айтиб ўтганлар. Якуний хулоса шуки, қайғу инсон танаси тизимининг емирилишига олиб борадиган даражада салбий таъсирга эга. Унга кўра дунё қайғуларига сиқилмай, кўп ўйланмай Аллоҳга ишларни ҳавола қилиш билан қайғуларни енгишга енг шимарган энг фойдали ҳолдир. Доимий Қуръон ўқиб, уни ўрганиш ва бошқа сахих йўналишдаги китобларни варақлаб мутолаъа этиб юриш – инсон сиҳатининг баркамол бўлишига ҳамда кераксиз ўй—ташвишлардан ҳоли бўлишга етаклайди.

 

“Биз Қуръонни муъминларга шифо ва рахмат ўлароқ нозил қиламиз”

                                            (Исро; 82-оят мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Дунё инсон учун қандай қилиб берилган?
  2. Урва ва Бани Абслик киши сингари одамлар билан бирга яна қандайлар ҳам мавжуд?
  3. Қайғу ниманинг изидан чиқишида кўп хизмат қилади?
  4. Қайғу инсонни кемирмаслиги учун не қилмоқ керак?
  5. Қуръонни муъминларга шифо қилинганлиги ҳақидаги оят қайси?

- - -