Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Иймонлиларга хос рахмат

1711 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Иймонлиларга хос рахмат

“У зотга (азобидан) қўрқиб, (рахматидан) умидвор бўлган ҳолингизда ибодат қилингиз! Зеро Аллоҳнинг рахмати чиройли амал қилгувчи – мухсинларга яқиндир.” (Аъроф; 56-оят мазмунидан) Аллоҳ Ҳақ Таъолонинг бу дунёда беражак рахмати барчага баробар бўлиб, ризқ, ёмғир, қаҳатчиликдан фориғ бўлиш рахматлари муъминга ҳам, фосиққа ҳам берилаверади. Дунёдаги кечирилиш, мағфиратлари эса фақат иймон аҳли бўлган яхшиларга берилади. Охиратда эса Аллоҳнинг рахмат-марҳамати фақат ва фақат яхши инсонларга бўлади. Чунки охиратни тан олиб, у кунга мувофиқ яшаш муъминларгагина насиб бўладиган ишдир.

   Хасан ва Қатодаларнинг шарҳларига кўра, Аллоҳнинг рахмати бу дунёда умумий берилади, охиратда эса тақводорларгагина хос берилади.

   Охиратдаги воқеа-ҳодисалар инсон ташвишини оширадиган, қалбларга ларза олиб келишда даҳшатли онларни тақдим этади. Ўша кунда фақат Аллоҳнинг марҳаматига ўралган кимсаларгина даҳшатли воқеалардан омонда қолади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Аллоҳнинг рахмати ҳақидаги Аъроф сурасидаги оятни айтиб беринг!
  2. Бу дунёда берилажак рахматлар кимга берилаверади?
  3. Хасан ва Қатода Аллоҳнинг рахматини қандай шарҳлаганлар?

 

- - -