Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ёмғир маъносидаги рахмат

1592 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ёмғир маъносидаги рахмат

“У (Аллоҳ) шундай зотки, Ўз рахматининг (яъни ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, Биз уни ўлик шаҳарга ёғдирурмиз. Бас унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз.” (Аъроф; 57-оят мазмунидан) Ҳақиқат шуки, самодаги шамоллар йўналиши эътибори билан булутлар ўрнидан силжийди. Булутлар силжиб, Аллоҳ уларга белгилаб, буюрган манзилга бориб бир-бирига урилиши натижасида ёмғир ёғиши вужудга келади. Ёмғир қақраб ётган, ўлик мисолига тушган ерга ором бўлиб, ораси ёрилиб, ўт-ўланлар чиқишига сабаб бўлади.

Ҳар-бир ўсимлик пайдо бўлишида сувнинг жуда катта таъсири бор. Сув бўлмаса ҳаёт давом этиши мураккаблашади. Ўша мураккаблашишининг йўқ бўлиши ёмғир ёғишига боғлиқ қилиб қўйилган. Бу эса – Аллоҳнинг рахмати ила амалга ошади. Аллоҳнинг рахмати бўлган ёмғир фақат инсонларгагина эмас, балки борлиқдаги барча мавжудотларга кони фойдадир.   

 

   “У (Аллоҳ одамлар ёмғирдан) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз рахмат-марҳаматини кенг ёядиган зотдир.”

                                      (Шуро; 28-оят мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Ёмғирдан олдинги хушхабар нима?
  2. Ёмғир қаерга ёғдирилар экан?
  3. Сувсизлик қанчалик зарар?

- - -