Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат

1742 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат

Одам боласининг бошига турли-туман кўргуликлар, машаққатлар тушиб туради. Айниқса хавф-хатардек мусибатнинг тушиши инсоннинг ҳолини танг аҳволга солиб, тинчини, оромини бузиб ташлайди. Аммо омонликни келтириб олиш инсонлар имкониятидаги иш эмасдир. Чунки хавф келиши – инсонларга Аллоҳ тарафидан берилган синов-имтиҳонлар турининг биридир. “Ва албатта сизларни хавфу-хатар, очлик, молу-жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз.” (Бақара; 155-оят мазмунидан)

Синов-имтиҳонни фақат Ўзи кўтармаса, бандасининг бошидан аритмаса, инсон уни йўқ қилишга жуда-жуда ожиздир.

   Аллоҳ Табарока ва Таъоло барчани очликдан ўзи нажот бериб, тўйдириб, тўкинликка етказганидек,  хавфдан кейин омонлик-тинчликка ҳам Ўзи етказади.

 

   “Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди”.

                                                   (Қурайш; 3-4-оятларнинг мазмунидан)

 

 

САВОЛЛАР:

  1. Хавф қайси ишлар қатори синов ҳисобланади?
  2. Синовни артиш инсон қўлидан келадими?
  3. Омонлик келтирилиши ҳақидаги оятни айтинг!

 

- - -