Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

1761 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

Осмондан ёмғир ёғмай қўйиши, ноз-неъматларнинг тугаб битиши ёки бошқа талафотлар сабабли инсоният ичида қаҳатчилик вужудга келади. Инсониятнинг барчаси жамланиб ҳам бошларига тушган қаҳатчилик мусибатини мутлақо бартараф этиша олмайди. Чунки бу имконият инсонларнинг куч-қудратига лойиқ қилинган иш эмасдир. Ҳатто кичик деб эътибор қилинадиган ҳақир пашша одам боласидан бирон нарсани тортиб олса, уни қайтаришга ҳам қодир эмас.

Энди оламшумул бўлган – қаҳатчилик балосини йўқ этиб, тўкинликни келтиришни мутлақо уддалай олмайди. Балки ноз-неъматга бўлган эҳтиёжи сабаб, саросимага тушиб, муҳтожликдан бошини қайси тошга уришни билмай қолади.

   Қаҳатчиликнинг кўтарилишини бирдан-бир йўли – Ҳақ Таъолонинг марҳаматига умид боғлаб, У зотдангина нажот кутмоқдир.  Зеро, ҳамма нарсага қодир Аллоҳгина қаҳатчиликни кетказиб, махлуқотларга тўкинликни ато этади. Аммо тўкинлик Аллоҳданлигига ишонмаган кўрнамак инсонлар, макр ишлатишга тушади. Аслида Аллоҳга хамд айтиб, унинг тоатида бардавом бўлишлари керак эди.    

 

“Қачон Биз бу одамларга уларга етган бало (қаҳатчилик)дан кейин  рахмат (тўкинлик)ни тотдирсак, баногоҳ улар Бизнинг оятларимиз ҳақида макр (ишлатиб, масхара) қилурлар. Айтинг: “Аллоҳнинг “макри” (азоби) жуда тездир”. Албатта Бизнинг элчиларимиз (малоикаларимиз) қилаётган макрларингизни ёзиб қўюрлар”.

                                                          (Юнус; 21-оятнинг мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Қаҳатчилик қачон вужудга келади?
  2. Инсон қаҳатчиликни кетказишга ожиз эканлигига ўзи иқрорми?
  3. Юнус сурасидаги оят мазмунини сўзлаб беринг?

 

- - -