Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

1714 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

Ер устидаги униб чиқаётган дон-дун, мева-чевалар билан ризқланган одам боласи қорни тўйиб яшашга муваффақ бўлади. Дарё-ирмоқ бўлиб оқаётган, ер остига заҳира қилиб қўйилган қудуқ ва булоқлардан қониб ичаётган махлуқотлар ташналикдан йироқ бўлиб яшайдилар. Қачонки дон-дунларга, мева-чеваларга талофат етиб ёки қаҳатчилик сабабидан емишларга зарар етса инсон боласи очликка юз тутади. Ҳатто озуқа йўқлигидан дарахтларнинг япроқларию-илдизларига иштаҳа қилиб қолади. Дарё-ирмоқлардаги, қудуқ-булоқлардаги сувлар

қуриб қурғоқчилик юз берса, мавжудотларнинг барчаси қирилишга тушади.

   Демак, Аллоҳ Роббул-аламийн беражак рахмат асосида очлик бартараф бўлади ва ташна-чанқоқликлар барча махлуқотлардан арийди.

   “Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди”.

                                         (Қурайш; 3-4-оятларнинг мазмунидан)

 

 

“Айтинг: “У (Аллоҳ) Раҳмон-Меҳрибондир. Бизлар Унга иймон келтирдик ва Ёлғиз Унинг Ўзига таваккул қилдик-суяндик. Ҳали сизлар ким очиқ залолатда эканлигини билиб олажаксизлар!”. (Эй Мухаммад алайҳис-салом, у мушрикларга) айтинг: “Хабар берингизчи, агар (баногоҳ ичар) сувларингиз (ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда (Оллоҳдан ўзга) ким сизларга оқар сув келтира олур?!”

                                                     (Мулк; 29-30-оятларнинг мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Қачон одам боласи очликка юз тутади?
  2. Мавжудот не сабабдан қирилиши мумкин?
  3. Қурайш сурасидаги оятларда нима дейилган?
  4. Мулк сурасининг сўнгги оятларнинг қандай ҳодиса баёни келган?

- - -