Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ризқ маъносидаги рахмат

1779 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ризқ маъносидаги рахмат

Аллоҳ Табарока ва Таъоло оммавий, барча халойиқларни ўз рахмати билан ризқлантиради. Улар муъмин-кофирга ажратилмаган ҳолда ризқланадилар. Ҳатто кофирлар Аллоҳни сўкиб, ҳақоратлашсаларда, пайғамбарларини масхара қилиб кулишсада, Аллоҳ уларга ризқ беришда давом этади. Кофирлар Аллоҳнинг рахматини англамаганликлари учун, келаётган ризқни ўзининг уддабуронлигига, топқирлигига, меҳнати эвазига келаётган нарса ҳол деб билишади. Шунинг учун Аллоҳга итоат этмайди ва унга шукр ҳам қилмайди.

Иймонли инсонлар эса барча нарсалар қатори ризқни ҳам – Ягона Аллоҳнинг амри ила бўлишига сидқидилдан ишонишади. Шунинг учун Аллоҳгагина итоат этиб, унга шукр қилишда давом этишади.

   “Шубҳасиз , Парвардигорингиз Ўзи ҳоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг ва (Ўзи ҳоҳлаган кимсаларнинг ризқини) танг қилур. Албатта, у бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб тургувчи зотдир.”

                                         (Исро; 30-оят мазмунидан)

- - -