Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

1609 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

Журжоний: “Яхшилик-хойр етказмоқликни ирода этиш – рахматдир”, - деб айтган эканлар. Улуғ Аллоҳимиз доим ўз бандаларига марҳаматли зотдирки, инсон боласи ҳали еру-заминни кўрмасиданоқ унга барча зарур нарсаларни муҳайё қилиб қўйган. Инсон дунёга келгач эса қанча-қанча марҳаматлар ичида яшаб, истиқомат қилади. Аммо инсонларнинг барчаси ҳам бу ҳақиқатни англаб етмай, кўрнамаклик йўлини тутади. Аллоҳнинг рахмат-марҳаматини идрок этиб, англаш учун эса унга илм маърифат олмоғи лозим бўлади. Илм-маърифатли инсон эса Аллоҳнинг каломи Қуръонга қулоқ тутади ва оламлар подшоҳи бўлган зот сўзларига итоат этади.

Муфассир уламолар Аллоҳнинг рахмати ҳақида турли маъноларни айтиб ўтишган. Шулардан баъзиларини билишга ҳаракат қиламиз:

 

  1. Ризқ маъносини берувчи рахмат;

 

  1. Касалликдан кейин берилувчи шифо маъносидаги рахмат;

 

  1. Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат;

 

  1. Етишмовчиликдан кейинги бойлик маъносидаги рахмат;

 

  1. Хавф-хатардан кейин берилувчи омонлик маъносидаги рахмат;

 

  1. Ёмғир маъносидаги рахмат;

 

  1. Ҳимоялаш маъносидаги рахмат.

 

 

САВОЛЛАР:

  1. Журжоний рахматни қандай таъриф этган?
  2. Аллоҳнинг рахмат-марҳаматини англаш ҳаммага ҳам насиб бўлаверадими?
  3. Муфассир уламолар рахматнинг қандай маъноларга эга эканликларини айтиб ўтишган?

- - -