Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Роббимиздан нимани сўрашни унутмаганимиз яхши

1776 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Роббимиздан нимани сўрашни унутмаганимиз яхши

А) Иймоннинг баркамоллигини, унинг доимо зиёда бўлишлигини; Б) Қалбларимизни ҳамиша мусаффо бўлишини, уни ҳақдан оғиб кетмаслигини; В) Ботил тасаввурлардан ва ноҳақ амаллардан паноҳ тилашни; Г) Манфаатли илм берилишини ва унга сидқидилдан амал этишни; Д) Ҳалол-покиза ризқ келишини;

Е) Ота-онанинг сиҳат-саломатчилигини ва уларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини;

 

Ё) Олами-жаҳондаги мусулмонларга омад-муваффақият, тинчлик-осойишталик тилаб, улар ўртасидаги иноқлик бўлишини;

 

Ж) Иймон устида жон омонатини топширишни;

 

З) Бутун аъзоларимизни ўзимизга меросхўр бўлиб, тириклигимизда уларни дардга чалиниб ишдан чиқмаслигини;

 

И) Қабрда енгил ҳисоб бўлишини ва солиҳ кимсаларга қабрдош қўшни бўлишни;

 

Й) Махшар машаққатларини кўрмасликни ва мезон олдида изтиробга тушиб, ёмон амаллар томон оғир келишидан паноҳ сўрашни;

 

К) Амаллар битилган номаъи-аъмолларни чапдан, орқа тарафдан эмас балки ўнг қўлдан берилишини.

 

- - -