Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Тоатга бўлингиз полвон! (шеър)

1707 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Тоатга бўлингиз полвон! (шеър)

Саҳар, тонгда турасизми бомдод учун, Ёки таҳажжудга бедор бўласизми тун, Бориб, бориб юрак-бағрингиз бўлмасин хун, Ҳамиша тоатга бўлингиз полвон!

Қийналганга кўрсатсангиз минг бир саҳоват,

Қуръон ўқилиб, қулоққа таралса тароват,

Қалбингизда тўхтаб қолмасин ҳечам ҳаловат,

Доимо тоатга бўлингиз полвон!

 

Мол сарф этиб борсангиз ҳажу-умрага,

Юриб, толиқишингиз етса минг акрага,

Амалларга сабр айлаб, чиданг барига,

Ҳамиша тоатга бўлингиз полвон!

 

Дўстларингиз бошига тушса фалокат,

Ёки ризқу-рўзингиз устига ёғса барокат,

Чин улфатдаги каби бўлсин садоқат,

Доимо тоатга бўлингиз полвон!

 

Рўза тутиб, танангиздан кетса мадор,

Ҳақ гапириб, бошингизга тутсалар дор,

Ёки туҳмат-бўҳтон ила қилсалар хор,

Ҳамиша тоатга бўлингиз полвон!

 

Илм олмоқ учун борсангиз Мисру-Ироққа,

Мусаффо мерос тоғидан тушган ирмоққа,

Фойдали ўгит-насиҳатни олинг қулоққа,

Доимо тоатга бўлингиз полвон!

- - -