Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

1812 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

1. Ҳар бир гўзал иш олдидан Аллоҳ номин тилинга ол! 2. Маломатчининг маломатидан, ризқингни тугалланишидан сира қўрқма! 3. Мискинга ғамхўр, етимга юмшоқ кўнгил, дўсту-ёрга софдил бўлгин ҳамиша! 4. Молинг сахийлик билан, дону-дунинг эса мардлик устида таралсин! 5. Амалли олим этагин маҳкам тутиб, насиҳатин тингла жон қулоғинг ила!

  1. Атрофингдаги танишларинг сабаб шишиб кетмагин шар мисоли, бир кун ёрилиши бор шишган шарнинг тимсоли.

 

  1. Ақлингиз тўлиб-тошгани яхши бироқ, ақллилик ила мақтанишдан бўлингиз йироқ!

 

  1. Тил гапирар экан деб, уни қўйиб юборма бўш, унинг оқимида шайтонлар уй қуриб урмасинлар жўш!

 

Дастурхонинг ашёдан турсада қуруқ, қўли очиқликда бўлмагин асло тириқ!

- - -