Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ҳикмат йўғрилган сўзлар

1761 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ҳикмат йўғрилган сўзлар

1. Одамнинг болалик вақтидаги тарбияси, дарахтнинг ниҳоллиги давридек жуда муҳим! Дарахт ниҳолликдан ўтиб, уни пайвандлаш наф бермагани янглиғ бола улғайгач, тарбиянинг унга таъсири бўлмайди. 2. Дўстга бўлган муҳаббат – унинг аянчли ҳолга тушмаслигини иҳота этишлик биландир.

  1. Нажот излаган инсон – фақат Ислом кемасидагина офият соҳилига етиб боради.

 

  1. Таомни қайноқ ҳолда тановул қилиб бўлмаганидек, ғазаб қайнаб турганда ҳам ишларга ечим чиқарилмайди.

 

  1. Ошиқча мол йиғиш ва унинг ташвишида бўлиш гўёки қоринни ортиқча тўлдириб, уни қайт қилиб юборишдан қўрққан инсон кабидир.

 

  1. Тил ҳар қанча фойдали ва тотли сўзлар гапиришда давом этса, савоб хуржунини тўлдириб бораверади.

 

  1. Қулоқ – лағв ва ғийбатли сўзлардан беркитилса, эшик тирқишлари қиш қаҳратонининг совуғидан  беркитилганидан кўп манфаат олиб келади.

 

  1. Ака-укалар бирдамликни қўлнинг бармоқларидан ибрат олиб ўрганишлари зарур! Чунки ака-укалар бир онанинг болаларидир, бармоқлар эса бир қўлникидир!

 

  1. Қўлини дуога очган инсоннинг қалби дунёдан ёпилиши билангина наф бериши кўпроқдир.

- - -