Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Нафс қуллиги

1758 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Нафс қуллиги

Инсон агар Ягона Аллоҳга қул бўлишдан бош тортса кўп ёмонликларга гирифтор бўлади. Ана шундай ёмонликлардан бири нафсга қул бўлиб, унга мутеъ бандага айланади. Нафс ўзига қул бўлган инсонларни мингларча адашув устидаги сўқмоқларга етаклайди. Натижада инсоннинг маънавий кўзи кўр, маънавий қулоғи кар ҳолга тушади. Ўзини-ўзи ўтга, чўққа урадиган бўлади. Аллоҳга қуллик қилиш рамзи бўлган – намозни ўтамаслиги мумкин, аммо нафси ҳоҳлаган ўйин-кулгулар олдида соатлаб вақтдек бебаҳо умрини ўтказиб юборади. Диннинг устуни бўлган илмни олишга, унинг талабига эринчоқлик қилиши мумкин, аммо кўнгли тусаган қабиҳ амаллар учун масофанинг йироқлигига ҳам қарамай йўл босади, довонлар ошади. Нифоқ деб аталмиш хайру-саховатни тарк этиши мумкин, аммо исроф ва беҳуда сарфу-харажатларга ишлатадиган пулларининг ҳисоби йўқдир.

    Нафсга қул бўлган инсонлар бу ўткинчи дунёда ўзларининг хорликларини тўла англаб етмасаларда, қиёмат чинқириғи оламни тутадиган кунда ўзларининг қилмишларининг оқибати нақадар аянчли ва аламли эканлигини билиб олишади. Чунки у кун бутун ҳукм – Аллоҳники эканлигини, фақатгина Аллоҳнинг солиҳ банда-қулларигина нажотга эришишини билиб, афсус-надоматга кўмилишади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Ягона Аллоҳга қул бўлишдан бош тортса нима бўлади?
  2. Нафс ўзига қул бўлганларни қаёққа етаклади?
  3. Нафсга қул бўлганлар хорликларини англайдиларми?

- - -