Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Қуллик қилаётган банданинг вазифалари

1538 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Қуллик қилаётган банданинг вазифалари

Аллоҳга қул бўлган инсон ўзининг вақти, моли, меҳнату-ҳаракатларининг барчасида Ягона Аллоҳнинг ризосига эришишни мақсад қилади. У учун ҳаётнинг мағзи ўшадир. Барча ишларида унинг рахматига интилиб амал қилади. Унинг ғазабига гирифтор бўлишдан чўчийди, азобига йўлиқишдан ўзини эҳтиёт қилади. Аллоҳга қул бўладиган инсон кийинишида, емоқ ичмоғида, юриш-туришида унинг амрларига риоя қилади. Ҳоҳ сафарда бўлсин, ҳоҳ муқимликда бўлсин ўзининг вазифаларидан оғишиб кетмайди. Бошига мусибатлар тушиб, дарду-фиғонга тўлган кезларда ҳам, қалбига сурур кириб, шодликка бурканканда ҳам Ёлғиз Аллоҳга қул бўлиб, унга бўйин эгишдан чарчамайди. У биладики; унга берилган барча нарсалар - кийим-кечаклар, уй-жойлар, еб-ичиш маҳсулотлари, унинг хизматида айланиб турган ойу-қуёш, уларнинг барча-барчаси Аллоҳ Табарока ва Таъоло тарафидан берилгандир.

Ўша нарсаларнинг бирортасини, ҳатто заррачасини ҳам Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бера олмас. Беришга қодир ҳам эмас. Демак қодир бўлмаганга қуллик қилиш, унга банда бўлиб қолиш мумкин эмасдир. Аллоҳга қул бўлиб, унга бандалик қиламан деган кимсаларга Аллоҳнинг ўзи вазифа ва топшириқлар юклаган. Вазифалар амр ва наҳийлардан таркиб топган. Ҳақиқий қул инсон – амрларни сидқидилдан бажаришга енг шимаради ва наҳийлардан эса оловдан ўзини эҳтиёт қилганидан-да эҳтиёт қилиб қочади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Аллоҳга қул бўлган инсон нимани мақсад қилади?
  2. Аллоҳга қул бўлган нималарни яхши билади?
  3. Нимага қул бўлиш мумкин эмасдир?

- - -