Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ҳаловатдан йироқланиш

1819 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ҳаловатдан йироқланиш

Ҳаловат – тотли ҳиссиётдир, аммо уни ҳамма ҳам қалби ва вужудида туйиши мумкин эмасдир. Аксинча кенг олам ҳам, ундаги нозу-неъматлар ҳам кўзга кўринмай, киши учун олам торайишга тушиб, кўзини маънавий кўр бўлишига етаклайди. Аллоҳ Хақ Таъолонинг зикридан юз ўгириш – ана шундай тор-танглик сари етаклаб, одам боласининг ҳаловатини тарқатиб юборади. Еятган таоми, ичаётган сув ва шарбатлари, яшаш манзиллари-ю, турли либослари унга завқ бағишламай қўяди. Чунки, ҳаловат – киши

танасига Аллоҳнинг иродаси ила уни зикр этишлиги ортидан қарор топиб, ўрнашади.

   Унинг зикридан юз ўгирганлар эса, ҳаёт мазмунини тушунмай, уни ислоҳ этмоқ учун енг шимариб, аслида машаққатга ўралади-да, ҳаётдан кўнгли совуйди. Ҳатто ҳаётдан тўйиш даражасига етиб бориб, ўзини-ўзи ҳалок этишни ҳоҳловчи кимсага айланади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Ҳаловат қандай ҳиссиёт?
  2. Аллоҳнинг зикридан юз ўгириш қаёққа етаклайди?
  3. Нега одам ўзини-ўзи ҳалок этишни ҳоҳлаши мумкин?

- - -