Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

1746 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

Инсон Аллоҳ буюрган буйруқларга бўйсуниб яшашни одат этса, унинг ортидан кўп нарсалар устидаги ҳаловатга етишади. Буни ўтмишдаги солиҳ инсонлар ҳаётий тажрибада кўриб, гувоҳи бўлганлар. Хожар онамизни эслайлик, ўғли билан бир ўзини жуфти кимсасиз саҳрога ташлаб кетган эди. У ерда на таом бор эди, на сув! Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, эрига итоат этиб, ўша масканда қолдилар. Натижада ер устидаги энг ажойиб ва шифо бўлган замзам суви ила неъматландилар. У онамиз босган Сафо ва Марва оралиғидаги ўрин, хаж ибодатидаги саъй амалига сабаб бўлди ва барчамизга ўрнак бўлган аёллардан бўлди.

Аллоҳнинг амрига итоат этган Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳижратга дўстлари Абу Бакр билан бирга чиқаркан, бошига юзлаган туяларни тикиб, қидирув эълон қилган мушриклардан яшириниб, ғорга кирганларини ҳам ёдга олайлик! Аллоҳ пайғамбарининг қалбига осойишталик тушириб, шеригининг ҳам кўнглини гўзал суратда кўтара олдилар.

     Демак, инсон боласи Аллоҳнинг амрига итоат этиб, унга бўйсуниб, таслим бўлар экан, унинг қалбига ҳаловат аталмиш – осойишталик киритилади. У ўша сабабли боши узра турган машаққат ва аламларни енгил ўтказа олишига имкониятига эга  бўла олади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Яратганнинг буйруғига таслим бўлишнинг ҳаловатга алоқаси борми?
  2. Ҳожар онамиз кичкинтой ўғли билан кимсасиз саҳрода қолган кезда нима сабабли машаққатларни енга олди?
  3. Ғордаги икки дўст воқеасидачи?
  4. Нима сабабли инсон боласи аламларни енгил ўтказа олиш имкониятига эга бўлади?

- - -