Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ҳаловат қалбга зарур неъмат

1573 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ҳаловат қалбга зарур неъмат

Ҳаловат – одам боласининг қалбига Хақ Таъоло инъом қилиб берадиган неъматлардан биридир. Усиз бошқа неъматлар тотиши ва оромга бурканиши мумкин эмас. Гўёки тузсиз таом қанчалар кўриниши кўркам бўлмасин, у ейишга яроқсиз бўлгани каби ҳаловатсиз ҳаёт инсонга ҳузур олиб келиши мушкулдир. Баъзи тоифа инсонлар борки, улар ҳаловатни молу-дунё кўплигида деб ўйлайди. Лекин ҳаётда эса мол-дунёси бисёр инсонлар эса,

ҳаловатсиз равишда истиқомат этади. Агар моли дунёда манфаат олиб келган тақдирда ҳам, уни тўғри тасарруф эта олмаса, у энди қиёматдаги ҳасрат-надоматни олиб келади.

    Баъзи тоифа инсонлар эса, соғликни ҳаловат деб ўйлашар, аммо соғ-саломат одамнинг бошида жуда кўп ташвиш ва қайғулар ғужғон ўйнаши мумкинки, буни тўла равишда – ҳаловат деб бўлмайди.

    Ҳаловат – инсоннинг бу ҳаёти билан бирга охиратида ҳам сокинликни олиб келадиган ишлар ортидадир. У ишлар Аллоҳга таслим бўлгандан кейинги гўзал амаллардир. Ҳақиқий иймон сохиби – намоз ўқиб, илм ўрганиб, муҳтожларга ёрдам кўрсатиб қалбида ҳаловат топади. Уйи қаср бўлиб битганидан, ҳамёнида пул-ақчалари кўпайётганига ҳаловатланиб, сурурга кетмайди.

 

САВОЛЛАР:

  1. Ҳаловат қандай инъом?
  2. Баъзи тоифа инсонларнинг ҳаловат ҳақидаги ўйи қандай?
  3. Ҳақиқий иймон сохибининг ҳаловат топиши қандай бўлади?

- - -