Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ҳаловат (шеър)

1603 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ҳаловат (шеър)

Ҳаловат деган неъмат – Аллоҳимдан берилар, Осий одам дунёга “ҳаловат” деб керилар. Ҳаловатни Яратган муъминларга туширар, Қалбдаги иймонни у – чўққиларга оширар.

Ҳаловат (шеър)

 

Ҳаловат деган неъмат – Аллоҳимдан  берилар,

Осий одам дунёга “ҳаловат” деб керилар.

Ҳаловатни Яратган муъминларга туширар,

Қалбдаги иймонни у – чўққиларга оширар.

 

Дунёда кўрсангиз машаққат, уни даф қилар,

Ғамингиз кетказиб, доимо бошни у силар.

Чўккан қалбингиз ичра гуллар поёндоз қилар,

Ҳаловат  Роббимдан – уни муъмингина  билар.

 

Ҳаловат йўқ инсонга таом – оши тотимас,

Охират не бўлар деб, ҳечам боши қотимас.

Дунё йиғиб, югуриб  ором сира тотимас,

Қалбдаги ғам қуёши мағриб томон ботимас.

 

Эрта-индин деб, ўтар умрдаги кун-соати,

Ҳозир эса йўқдир тоат учун ҳеч тоқати.

Яхшиликка етмас унда сабру – матонати,

Бир кун келиб унда тугаб қолгай омонати.

- - -