Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Шаҳодат”

1846 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Шаҳодат”

Киши иймон йулида шаҳодат гувохлик берар экан тили ила айтгани тўла булмас. Тил дил ила чамбарчас ҳолда шаҳодат талқинини қилар экан, шундагина иймон барпо бўлажак. Иймонни шунинг учун – “иқрорун бил-лисан ва тасдиқун бил-қалб (тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқ этиш)” деб юритилади. Киши тилида “Аллоҳдан ўзга илоҳ” деб талаффуз этар экан, қалбида ҳам буни тасдиқ этиши лозим. Аллоҳни куч-қудратда тенгги йўқ дер экан, тафаккур оламида ҳам ҳеч нарса унга тенг бўла олмаслигини англай олиши керак. Шаҳодатда тафаккурни ишлатмаслик, маҳлуқот олдида кишини мутеъ бўлишига зарар ҳам, фойда ҳам келтирмайдиган ҳолатлардан қўрқишга олиб боради. Тафаккурсизликдан инсон Аллоҳга талпиниш ўрнига, сохта худоларга интиладиган бўлиб қолади.

Иброхим алайхис салом киссасидаги оят мазмунида шундай дейилади             

         “Бас, қачонки уни тун ўраб олганида юлдиузни кўриб: “Мана шу Парвардигорим”, деди”.

 

(Анъом; 76-оят мазмуни)

 

     Муфассирлардан бири: Иброҳим алайҳис-салом бу сўзларни эътиқод қилиб эмас, балки юлдуз, ой ва қуёшни илоҳ деб сиғинаётган мушрикларга танбеҳ бўлсин, деб айтган, деган. Оят давомида бу воқеа давом этади: “У ботиб кетгач: “Ботиб кетгувчиларни суймайман”, деди. Сўнг қачонки чиқаётган ойни кўргач: “ Мана шу Парвардигорим”, деди. У ҳам ботиб кетгач: “Қасамки, агар парвардигоримнинг Ўзи мени ҳидоят қилмаса, йўлдан озган қавмдан бўлиб қолурман”, деди. Сўнг қачонки чиқаётган қуёшни кўргач: “Мана шу Парвардигорим. Мана шу каттароқ-ку!” деди. У ҳам ботиб кетгач: “Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман. Мен Хақ йўлга моил бўлган ҳолимда юзимни осмонлар ва ерни яратган Зотга қаратдим ва мен мушриклардан эмасман”, деди”.

 

(Анъом; 76-79 оятлар мазмуни)

 

     Ҳа, инсон Аллоҳни ўзидан сўраб, тўғри тафаккур юритса, албатта Ягона Аллоҳни идрок этиш, сохта худолардан йироқлашиш имкониятига насиб бўлади.

- - -