Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Ҳозирда мавжуд бўлган тафаккурлар”

1545 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Ҳозирда мавжуд бўлган тафаккурлар”

Шу ўринда инсон тафаккури бугун кўпроқ нималарга чалғиброқ турганига разм солиб кўришга каратиб утамиз. Ота-она, тарбияланувчиларда ҳам, тарбияланаётган ўғил-қиз, фарзандларда ҳам куйидаги уйлар мавжуд булиб бормокда . А) Қандай иш учини ушласаму, даромад кўпроқ келса?! (Агар даромад фойдали, Аллоҳ йўлида сарф этилиш ниятида бўлса ҳам майли эди!) Б) Қандай қилиб уйимни кўркам қилсам, бировларнинг назари тушса-ю, унинг қойилмақомлигидан баҳра олса-а?! (Агар жаннатда менга бир уй бино қилинса эди, дея орзу этилганда ҳам майли эди!) В) Қандай либослар, таомлар харид қилиб фойдалансам экан-а?! (Кошки бу баданни мухофаза этаётган либосу-таомлардан топилган куч ва ғайратлар ибодат-яхшиликларга сарф этилинса эди!)

Г) Одамлар ҳайратланадиган яна қандай ишлар бораканки ўшани қилиб, уларнинг ҳавасларини ўзимга қаратсам-а?! (Кошки эди ўша яхши кўриниш ҳаракатини, жидду-жахдини Аллоҳ мени суйиб қолсин дея, ишлатганда эди!)

Д) Нима учун зиён қилиб қолдима, фойдага етишолмай, инқироз сари юз тутдима-а?! (Агар пулдан, молдан зиён кўрилганда қийналган вужуд, охиратда топадиган зиёндан кўпроқ қийналса эди!)

Е) Молни ўта синчковлик билан ҳисоб-китобини пухта қилиб, ишга киришган эдим-а?! (Кошки бу пушаймонлик ва надоматлар ўлмасдан олдин бу беамал ўтаётган умрга қилинса эди!)

     Бу мулоҳазалар айрим кишиларнинг бу дунё устидаги ўй-фикрлари холос. Инсон қанчалик кўп бўлса, уларнинг ўйи-тафаккури, ғам-ташвишлари улардан-да кўп! Лекин Аллоҳ ато этган ўй-фикрлаш, бу ташвишли дунёнинг кирдикорлари, азобу-уқубатларини, фойда-ю – роҳатларини тафаккур этмоқ, уни устида қайғурмоқ учун берилмаганини идрок этмоқ лозим. Уни ўткинчи дунёга берилинса, ҳеч нарсага эриша олмаслигини, агар охират учун ишлатса, жуда бахтли ишга сарф этган бўлишини ҳам билмоқ зарур!

- - -