Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Соф мақсад сари”

1860 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Соф мақсад сари”

Соф инсонда соф мақсад сари интилиш, талпиниш ҳисси баланд бўлади. Соф мақсад – инсон ўзи ҳаёлиган келган, нафси ҳоҳлаб турган нарсада намоён бўлмайди. Балки, у Аллоҳ бандалари учун белгилаб қўйган, таъйин этган иш устида бўлади. Аллоҳ бандаларни не учун ҳалқ этди, нима ишни, мақсадни унинг олдига вазифа қилиб қўйди? Шунга жавоб изламоқ, соф мақсадни англамоқ учун тиришмоқ, меҳнат қилмоқ демакдир! “Мен жинс ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман.” (Ваз-зарият; 56-57 оятлар мазмуни)

     Ибн Журайж “Ибодат қилишлари учун... оятининг мазмунига “билишлари, (Мени) танишлари учун деб шарҳ берганлар.

   (Исмоил ибн Касир; “Тафсирул-қуръанил-аъзим”)

 

Демак, соф мақсад – Аллоҳга ибодат этиш, уни таниб-билиш учун умргузаронлик қилиш экан.

- - -