Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадсиз яшаётган кимса қандай кимса”

1587 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадсиз яшаётган кимса қандай кимса”

Мақсадсиз яшайдиган инсон бу олам ва бу ҳаётни ҳам мақсадсиз берилган ва мақсадсиз яралган деб тасаввур этади. (Наъузу биллаҳ) “Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни беҳуда (яъни, дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми? (Ундоқ эмас) Зотан, Хақ Подшоҳ – Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) Юксакдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар У – улуғ Арш соҳиби бордир”. (Муъминун; 115-116 оятлар мазмуни)

Даҳрий, худосиз кимсаларгина хаётини мақсадсиз деб тушунади. Ўзи ҳам авлод-зурриёти ҳам адашади. Атроф мухитни ҳам булғаб, жамиятни инқирозли оқибатларга олиб келади.

     Ўтган турмушимизда ўшандай бадмақсад инсонлар қўлида истиқомат этилди. Бу хаёт бемақсад яратилган, ҳаёт ўзидан ўзи барпо бўлиб қолган деган пуч ғоялар остида нафас олинди. Натижада тарбия этувчилар ҳам, тарбияланувчилар ҳам панқуш, исқирт тасаввурлар билан кун кечирдилар. Жамиятда ҳалол-харом, меҳр-зулм, савоб-гуноҳ ишлари аралаш қуралаш қилиб ташланди. Одамлар ўртасида оқибат, эзгулик сари одимлар йўқола бошлади. Унинг ўрнига зулму-зўравонлик, бировнинг ҳаққидан тап тортмаслик, ирқчилик ва шайтоний ҳирслар ёйила бошлади. Бу ҳолатдан даҳрийларнинг ўзи ҳам талвасага тушиб қолдилар. Динни тан олиш, дин мақсадларини одамлар ўрганиши лозимлигини ҳам эътироф этдилар.

     Йигирма йилдирки, бу хаётни англаш учун эркин фикрлаш, ўй юритишга Ягона Аллоҳнинг Ўзи насиб этди. Лекин, хамон ушандай даҳрийларнинг “исқирт” фалсафаси таъсиридаги калтафаҳмлик яна ҳам мавжуд.

- - -