Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Сомали”

1952 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Сомали”

Африка қитъасининг шимолий – шарқида жойлашган. Жибути, Эфиопия ва Кения билан чегарадош. Шимолини Адан қўлтиғи, шарқ ва жанубни эса Ҳинд океани ўраб туради. Пойтахти Могадишо шаҳридир. Аҳолиси 8 млн га яқин. Ҳудуди 638 минг км2. 18та вилоятдан иборат. Расмий тиллари – сомали ва араб тили. Пул бирлиги – шиллинг. 7-асрларда бу ер ҳудудиги мусулмонлар кўчиб кела бошлаган ва ислом дини тарқаган. 12-асрдан 16-асргача бир қанча султонликлар мавжуд бўлган. Булардан баъзилари қуйидагилар: Зейла султонлиги, Ифот султонлиги, Ҳадя султонлиги. Улар 16-аср охирларига келиб то, 17-аср бошига қадар майда амирликларга бўлиниб кетган. 19-асрларгача Сомали ҳудудининг бир қисми Уммон, Занжибар султонлиги ҳамда Усмонли турклар қўл остида бўлган. 19-аср охирига келиб эса, Сомали ярим

оролини эгаллаш учун Европа давлатлари кураш бошлади. 20-аср бошларига келиб, Сомалини уч давлат мустамлака қилиб олди. Булар: Италия, Британия ва Франция давлатлари эди. Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг Италия армияси Британияга қарашли ерларни ҳам  босиб олди. Кейин эса инглиз аскарлари бу ерлардан италян аскарларини суриб чиқарди. 1960-йили Италия Сомалиси ва Британия Сомалиси бирлашиб, мустақил Сомали давлати тузилди.

      Сомалида кўчманчи чорвачилик ривожланган. Туя, қорамол, қўй ва эчки бақилади. Балиқ овлаш ҳам ривожланган. Банан, шакарқамиш ва пахта етиштирилади.

- - -