Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Иймонлиларга бериладиган мукофотлар ва хушхабарлар

3426 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Иймонлиларга бериладиган мукофотлар ва хушхабарлар

Инсондаги иймон қадрланса, Аллоҳдан илтижолар қилиниб уни мустаҳкамлашни сўралса, иймонга ҳос амал қилади. Иймони қувватли кимса эса Аллоҳ беражак ваъдаларга доҳил бўладиган кимса ҳисобланади. Қуйида иймон ахлига бериладиган Қуръон ваъдалари баён этилган:

  1. Нусрат, ёрдам берилиши

“Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги хақ бўлган (ишдир)”, дейилган

                                                        (Рум сураси 47-оят мазмуни)

 Ҳар қанда ҳолатда ҳам  иймонлилар иймонига содиқ қолиб, ўшанга муофиқ иш кўрса, хар қайси вазиятда Аллоҳ ёрдам беражаклиги аён бўлмоқда.

  1. Азизлик, ҳурмат-эҳтиром, куч-қудрат берилиши “Ҳолбуки азизлик Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва иймонлиларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”.

                                                    (Мунафиқун сураси, 8-оят мазмуни)

     Инсон ҳеч қачон молу-дунёси, тилла-кумуши, обрўси, мансаби, чиройи ёки куч - қуввати билан азиз бўла олмас экан. Аллоҳ ҳоҳласа уларни хор ва зор этиб қўяди. Аммо иймонга эга бўлган кимса, Аллоҳ ва пайғамбар сингари доим азиз бўлади.

  1. Тамомий хотиржамлик ва ҳидоят берилиши.

“Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар - ана ўшалар учун хотиржамлик бордир ва ўшалар ҳидоят топгувчилардир”.

                                                         (Анъом сураси, 82-оят мазмуни)

     Одамлар пул сарф этиб омонлик,  хотиржамлик изламоқчи бўладилар. Ғам-ташвишдан, ғалвалардан йироқ бўлгиси келади.

Аммо  хотиржамлик - мол сарфида ёки жонни нималарнидир воситасида сақлаш йўсинида эмас, барчаси иймон ортидадир.

  1. Иймонлиларнинг ҳатти-ҳаракати ва меҳнатлари беҳуда кетмаслиги.

“Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганлар,шак-шубҳасиз, Биз (улар каби) чиройли амаллар қилганларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз”, дейилган.

                                                                 (Каҳф сураси, 30-оят мазмуни)

Иймонлилардан  бошқа кимсаларнинг амаллари беҳуда кетиб, ҳеч-қандай ажрга эга бўлолмаслиги бошқа оятларда зикр қилинган. Уларнинг амаллари баъзида саробга ўхшатилади, баъзи оятда эса шамолли кунда, бўрон учириб кетган кулга ўхшатилган.

Инсон ҳаётда,  ўткинчи бу оламда меҳнат қилиб, қуруқ қолишни ҳеч истамайди. Абадий ҳовли бўлмиш охиратда эса беажр қолиши оғриқ устига оғриқдир.

Аллоҳимиз иймонлиларга яна хушхабар қилиб: “Яқинда (қиёмат кунида) Аллоҳ иймонлиларга улуғ ажр ато этажак”,  дейди.

                                                             (Нисо сураси ,146-оят мазмуни )

- - -