Дунё ва мусулмонлар

Бисмиллаҳир – Рохманир – Рохийм

“Дунё ва мусулмонлар”

(жуғрофий ва тарихий)

Рисола муаллифи : Р. Абдурраҳим ўғли

     Осмону – ернинг Яратувчиси, башариятни ҳар-ҳил элат ва қабилалар қилиб, турли ранг ва турли тилларда гаплашадиган қилиб қўйган Оламлар Роббиси Аллоҳга хамду-сано ва ўша халқларнинг барчасига ҳамда жинларга ҳам пайғамбар бўлиб жўнатилган Мухаммад Мустафога соловоту – саломлар бўлсин!

      Аллоҳ Хақ Табарока ва Таъало: “Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир”, дейди.

(Хужурот; 13-оят мазмуни)

     “Ушбу оятда Ислом дининиг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда еру-заминни обод қилишлари учундир. Ниҳоят учунчидан одамларнинг Аллоҳ ҳузуридаги обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У Зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлади” дейди ушбу оят шарҳига берган баёнида олимлардан бири.

     Демак, турли халқ, ҳар-хил тил эгаси бўлиш Ягона Аллоҳнинг иродаси билан бўлар экан. Биз бандаларнинг иши эса – халқлар орасидаги дўстлик ва иноқликни мустаҳкамлаш, улар билан яқиндан танишиб, меҳр-муҳаббатни кучайтирмоқ экан.

    Яна Хаж ва умра сафарлари давомида ёки бошқа сафарлар асносида турли халқ вакиллари билан учрашишга ва йўлиқишга муваффақ бўлинади. Уларни қайси юрт, қайси макондан эканлиги одамларни қизиқтиради. Ана ўшанда уларга хос бўлган илмдан баҳраманд бўлиш, агар имконияти бўлса уларнинг тиллари ва тарихларини билиш диққатга сазовордир.

     Аллоҳимиз фармони олийсига мувофиқ равишда улар, яъни бошқа халқлар, улар яшаётган мамлакат, уларнинг тиллари, тарихлари билан ушбу китобда, иншааллоҳ танишиб чиқамиз. Бу ишда барча нарсага Қодир Аллоҳдан мадад сўраймиз!

     Рисоламиз силсиласини алифбо тартиби бўйича мамлакатларни таништиришдан бошлаймиз. Мусулмон халқи кўпчиликни ташкил этадиган юртлар ҳақида  сўз юритамиз.

мандарижа

  1.  “Албания”

  2. “Афғонистон”

  3.  “Бангладеш”

  4. “Бахрайн”

  5. “Бирлашган Араб Амирликлари”

  6. “Босния ва Герцеговина”

  7. “Бруней”

  8. “Гамбия”

  9. “Гвинея”

  10. “Жазоир” (Алжир)

  11. “Жибути”

  12. “Индонезия”

  13. “Иордания”

  14. “Ироқ”

  15. “Ливан”

  16. “Мавритания”

  17. “Ливия”

  18. “Малайзия”

  19. “Мали”

  20. “Малдив”

  21. “Марокаш”

  22. “Миср” (Египет)

  23. “Озарбайжон”

  24. “Покистон”

  25. “Саудия Арабистони”

  26. “Сенегал”

  27. “Сомали”

  28. “Судан”

  29. “Сурия”

  30. “Тожикистон”

  31. “Тунис”

  32.  “Туркия”

  33. “Туркманистон”

  34. “Уммон”

  35. “Фаластин”

  36. “Чад”

  37. “Эрон”

  38. “Эфиопия” (Ҳабашистон)

  39. “Яман”

  40. “Қамар ороллари”

  41. “Қатар”

  42. “Қирғизистон”

  43. “Қозоғистон”

  44. “Қувайт”

  45. “Ўзбекистон”

  46. “ТУГАЛЛАНМА ”

Дунё ва мусулмонлар “Ўзбекистон”

4623 Ko'rilgan

Марказий Осиёнинг ўрта қисмида жойлашган. Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистон билан чегарадош. Пойтахти Тошкент шаҳридир. 1 январь 2016йилги малумотга кўра аҳолиси 31 млн 573 минг 500киши. Ҳудуди 447,4 минг км2. 12 та вилоят ва 1та Қорақалпоғистон Автоном Республикаси бор. Вилоятларнинг номлари: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё. Расмий давлат тили – ўзбек тили. Пул бирлиги – сўм. Марказий Осиё, хоссатан Ўзбекистон ҳудуди араблар томонидан Мовароуннаҳр деб номланган. Яъни, “дарёнинг орти, нариги томони” деб айтилган. Ислом фотихларининг Мовароуннаҳрга илк бор киришлари 654-йилга тўғри келади. 673-йили халифа Муовия ибн Абу Суфён фармони билан Убайдуллоҳ ибн Зиёд Амударёдан кечиб ўтиб, Бухоро музофотига кирган. Пойканд ва Ромитан шаҳарларини фатх этган. Шундан кейин Мовароуннаҳрнинг бошқа ҳудудларига ҳам фатх ишларини давом этказишган. 705-йили Қутайба ибн Муслим Хуросонга волий қилиб тайинланди ва Мовароуннаҳрдан то Хитой чегараларигача бўлган вилоятларни исломга фатх билан олиб кириш юкланди. Қутайба 715-йилгача бу ишни давом этказган. Ислом келиши Мовароуннаҳр аҳлида илмга бўлган интилишни кучайтирди. Етук олимлар чиқишига сабаб бўлди.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “ТУГАЛЛАНМА ”

4091 Ko'rilgan

Аллоҳнинг изни иродаси билан мусулмон мамлакатларга хос маълумотлар билан бўлдик. Мусулмон юртлар кўпдир, бойликлари ва заҳиралари эса лол қоладиган танишиб чиқишга муяссар даражададир. Аммо мусулмонларнинг тарқоқлиги, бир бирлари билан муроса қилолмасликлари натижасида мустамлакачи мамлакатларга асрлар давомида қул ва тобеъ бўлиб келганлар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатларни ўн тўрт аср муқаддам ’’ўзга умматларга ўлжа’’ бўлиш деб тушунтириб ўтганлар. Сахобалар ўлжа бўлиб қолишнинг сабаби ’’озчилигимизданми’’ деб сўраганларида, пайғамбар алайҳис салом ’’сел ирмоқлари каби тарқоқ бўлишликда ’’ эканлигига урғу берганлар. Мана ниҳоят 21 аср келди. Ҳамма халқлар қатори мусулмон бўлган халқлар ҳам ўзлигини таний бошлади. Ўз юртларининг ривожи ва тарихи борасида изланишларни тадқиқ қила бошладилар. Ҳар бир инсон боласининг ота онаси бир эканлиги, ягона ислом динигина ’’нажот кемаси’’ эканлиги мусулмонларгагина эмас, балки номусулмон халқларга ҳам аён бўла бошлади. Мусулмонлар ягона уммат қаторида яшагандагина низолар, келишмовчиликлар олди олинишини ҳам идрок этмоқдалар. Бўлиниб, ёрилишлик эса доим ислом халқларига офатлар ва мусибатлар олиб келаётганига иқрор бўлмоқдалар. Мусулмонлар орасида ҳеч қандай талашишга ва араз нифоқ қилишга ўрин йўқ эканлигига ҳам амин бўлмоқдалар.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Қувайт”

1777 Ko'rilgan

Осиё қитъасида, Арабистон ярим оролида жойлашган. Ироқ ва Саудия Арабистони билан чегарадрш. Пойтахти Қувайт шаҳридир. Аҳолиси 2 млн 40 минг киши. Ҳудуди 17,8 минг км2. 3 та вилоятдан иборат. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – қувайт динори (кучли валюта хисобланади). 7-асрдаёқ ислом Қувайт сарҳадларига етиб келган. 16-асрдан эса Усмонлилар халифаси таркибига кирган.1899-йилдан Англия тасарруфига ўтди. 1961-йили 19-июнда мустақилликка эришган. 1990-йил 2-августда Саддам Хусайн президент бўлиб турган Ироқ давлати Қувайтни босиб олган ва ўзининг вилояти деб эълон қилган. 29 мамлакатдан иборат коалиция кучлари Ироққа қарши уруш бошлаган. 1991-йили 26-февралда Қувайт Ироқ қўшинларидан озод бўлган.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Қозоғистон”

1932 Ko'rilgan

Евросиё ўрталиғидаги юрт. Ғарбида Каспий денгизи ўраб туради. Россия, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадош. Пойтахти Остона шаҳридир. Аҳолиси 15 млн киши. Ҳудуди 2 млн 724,9 минг км2. 14 та областдан иборат. Давлат тили – қозоқ тили. Пул бирлиги – тенге. Қозоғистон ўтмиши 10-асрдан 15-асргача Ўрта осиё ҳудудларининг бошқалари каби тарихга яқин. 1511-йилдан то 12 йил давомида (1523 йилгача) Қосимхон даврида Қозоқ хонлиги мустаҳкамланиб, чегараси кенгайди. 16-аср ўрталарида эса Нўғой ўрдаси, кейинроқ Мўғулистон ва Сибир хонликлари парчаланиб кетди. Қозоқ хонликлари жузларга бўлиниб, Катта жуз (Еттисув), Ўрта жуз (Марказий Қозоғистон), Кичик жуз (Ғарбий Қозоғистон) деб атала бошлади. 1731-йили Кичик жуз Россия таркибига кира бошлади. 1740-йилгача Ўрта жузнинг айрим хон ва султонлари Россия фуқоролигини қабул қилишган. 1860-йилга келиб Еттисувнинг ҳам барча қисми Россия томонидан забт этилиб, қўшиб олинди.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Қирғизистон”

2031 Ko'rilgan

Биз яшаётган юрт Қирғизистон бўлганлиги, биз уни мактабларимиздаги, олийгоҳларимиздаги таълимлар асосида, қолаверса кундалик матбуот хизматлари орқали тарихини, иқтисодини ва барча соҳаларини мустақил ўрганишимизга катта имконият ва шароитлар мавжудлиги эътибори билан қайд этмадик.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Қатар”

1844 Ko'rilgan

Осиё қитъасида жойлашган, Форс қўлтиғи соҳилида. Саудия Арабистони билан чегарадош. Пойтахти Дўҳа шаҳридир. Аҳолиси 800 минг кишига яқин. Ҳудуди 11,4 минг км2. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – Қатар риали. Ислом 7-асрдаёқ етиб келган бўлиб, 10-асргача халифалик таркибида бўлган. 10-асрдан сўнг Қарматлар давлатига кирган. 13-асрдан 14-асргача Бахрайн амирлиги таркибида бўлган. 16-аср бошларида португаллар, кейин Усмонлиларга қараган. 1750-йиллардан сўнг Соний сулоласи бошчилигида султонлик ташкил этилиб, у бир асрдан сўнг Қатарни бирлаштирди. 1871-йилдан 1914-йилгача яна Усмонлилар қўлига ўтди. 1916-йилдан то 1971-йилгача Англия протекторати бўлган. 1971-йили 1-сентябрда мустақил давлат деб эълон қилинди. Нефт қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш иқтисодининг асосидир. Табий газ ҳам қазиб чиқаради. Темир йўли йўқ. Январ ойида ҳам 16 Со гача илиқ.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Қамар ороллари”

2478 Ko'rilgan

Африка қитъасининг шарқий томонида, Ҳинд океанида жойлашган. Пойтахти Морони шаҳридир. Аҳолиси 615 минг кишига яқин. Аҳолисининг фақатгина 1 %и католиклардир холос. Қолганларининг ҳаммаси мусулмонлардан иборат. Ҳудуди 1,9 минг км2. 3 та округдан иборат. Расмий тили – араб ва француз тиллари. Пул бирлиги – қамар франки. Бу оролларга мусулмонлар келиши ва қатнови ислом ёйилишига сабаб бўлиб, 15-19 асрларда мусулмон султонликлар мавжуд бўлган. 19-асрда Франция бу оролларни мустамлака қилган. 1946-йили Франциянинг Мадагаскар мустамлакаси таркибидаги маъмурият, 1961-йили Франциянинг “денгиз орти ҳудуди”, 1968-йили ички ўзини бошқарув мақомини олган. 1975-йили эса мустақил деб эълон қилинган. 1978-йилдан 2002-йилгача Қамар Ороллари Ислом Республикаси дейилган, кейин қисқартирилиб Қамар Ороллари деб юритиляпти. Бу ўлкада ўқувчилар 4-ёшдан мадрасага қатнайдилар. 2 йил давомида Қуръон ўрганадилар. Мактаблари 6 йиллик, тўлиқсиз ўрта мактаби эса 4 йилликдир. Яна тўлиқ ўрта мактабининг 7 йиллиги мавжуд. Қишлоқ хўжалик зироатида ванил етиштиришда, экспорт қилишда дунёда 2-ўринда туради. Кокос палмасининг ёнғоғи ва мағизи, кофе ҳам етиштиради.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Яман”

2646 Ko'rilgan

Осиё қитъасидаги Арабистон ярим оролининг жанубий қисмидаги давлат. Саудия Арабистони ва Уммон билан чегарадош. Ғарбда Қизил денгиз, жанубда эса Адан қўлтиғи ва Арабистон денгизи ўраб туради. Пойтахти Сано шаҳридир. Аҳолиси 19 млн 300 минг киши. Ҳудуди 528 минг км2. 19 та муҳофазадан иборат. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – Яман риали. Яман ҳудудига ислом Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларидаёқ етиб келган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманга жўнатилгани машҳурдир. 9-асрдан бошлаб пойтахт Сано бўлган Яфурийлар давлати, пойтахти Забид шаҳри (Сано шаҳрининг жанубидаги шаҳар) бўлган Зиёдийлар давлати вужудга келди. 10-асрда эса Яман ҳудудининг бир қисми шиалик асосидаги Зайдийларга ўтди. 16-аср бошида Усмонли турклар Яман ерларини ўз таркибига қўшдилар. 1633-йили эса Зайдий имомлари бошчилигида имоматлик тузилди.

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Эфиопия” (Ҳабашистон)

2055 Ko'rilgan

Африка қитъасининг шимолий – шарқида жойлашган. Эритрея, Жибути, Сомали, Кения, Судан билан чегарадош. Пойтахти Аддис-Абеба шаҳридир. Ахолиси 67 млн 600 минг киши. Ҳудуди 1 млн 222 минг км2. 9 та штатдан иборат. Расмий тили – амхара тили. Пул бирлиги – бир. Эфиопия ислом ёйилаётган паллада Ҳабашистон деб номланарди. Унинг ҳукумдори Нажжоший Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчилигидаги муҳожир (Маккадан Ҳабашга ҳижрат қилиб келган) ларни яхши қарши олган. Мушриклар томонидан келган элчилар ва улар инъом этган совғаларни ҳам рад этган. Пайғамбар алайҳис-саломга (ўзини кўрмаган бўлса ҳам) совчилик воситачилигини амалга ошириб, Ҳабаш юртида юрган Умму Хабиба бинти Абу Суфённи (эри муртад бўлгач) Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга қайлиқ қилиб жўнатганлар. Бу юртга секин-аста ислом ёйила бошлаган. 19-асргача бир қанча князликлар мавжуд бўлган. 1850-йили Каса деган кимса мамлакатни бирлаштиришда

Davomini o'qish »

Дунё ва мусулмонлар “Эрон”

1966 Ko'rilgan

Осиёнинг жанубий-ғарбида жойлашган. Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ироқ давлатлари билан чегарадош. Шимолида Каспий денгизи, жанубида эса Форс қўлтиғи ва Уммон қўлтиғи мавжуд. Аҳолиси 66 ярим млн кишига яқин. Ҳудуди 1 млн 648 минг км2. 30 та остондан иборат. Ислом республикаси деб номланиб, расмий тили – форс тили. Пул бирлиги – риал. Эрон ҳам тарихи жуда бой юртдир. Эроннинг номи келиб чиқиши тадқиқотчилар эрамиздан аввалги 2-минг йилликда яшаган “орийлар” номига боғлайдилар. Қадимги эрончада “аруана” (орийлар мамлакати) дан, эрон лафзи келиб чиққан. Милоддан аввалги 550 йилда Форсия подшолиги мавжуд бўлган. Греклар, кейин эса бошқа Европа халқлари бу юртни (Форсия) Персия деб атай бошлаганлар.

Davomini o'qish »