Содиқ чавондоз » Содиқ чавондоз 1

 

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ”

(қисса)

Адабий-Бадиий рисола 

Рисола муаллифи : Р. Абдурраҳим ўғли

Муқаддима

 

   Суронли ўн учинчи аср инсоният учун кўплаб қирғинлар олиб келган асрлардан бири бўлиб қолди. Аммо ҳар-бир даврнинг ажойиб инсонлари бўлгани янглиғ, ўша асрда ҳам бизгача номи етиб келган шахслар мавжуддирки, уларнинг эл олдида қилган меҳнати ва уларнинг фаровонлиги йўлида чеккан ғам-ташвишлари кишида ғаройиб таасуротлар қолдиради. Ўшалардан бири – Жалолиддин Мангуберди бўлиб, у ўзи ёш бўлсада оламшумул босқинни амалга оширган мўғулларга мардонавор қаршилик кўрсатишда, жонбозлик кўрсатган шахс сифатида ном қозонди.

   У киши ҳақида ўша даврнинг муаррихи ва Жалолиддиннинг ўзини  шахсий котиби бўлган Насавий шундай ёзган экан:

“Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши билар эди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди.

    У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмас эди. Жуда нари борса, жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди.”

   У киши ҳақида яна мўғулларнинг Тайнол нўён исмли бошлиғи шундай деган экан:

“Замонасининг ҳақиқий баҳодири экан, ўз тенгқурларининг сарвари экан”.

    Тайнол нўён Жалолиддин Мангубердидан милодий 1227-йили кузда, Исфаҳондан ўттиз чақирим шарқдаги Син қишлоғи яқинида қўшини билан енгилган эди.

   Жалолиддинга ҳатто Чингизхоннинг ўзи баҳо берганлиги, у кишининг жасоратли эканлигига яна ёрқин мисолдир. Жалолиддин тўрт минг жангчиси билан  Синд дарёсининг ўнг соҳилига сузиб ўтиб, чўл ичкарисига кириб кетганида, Чингизхон ҳайратда қолиб, ўз ўғилларига  қараб:

“Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим!” – деган экан.

Жалолиддиннинг қаҳрамонона ҳаёт тарзи ўтмишдаги солиҳлар ҳаётига монанд бўлиши кишига завқ бағишлайди. Унинг даврини кўпроқ тарихий маълумотлар орқали билишимиз мумкин. Бу асарни ёзишда ўша тарихий манбаъларнинг айримларини далил сифатида келтириб, уни қора, сиёҳи ўткир рангда берган бўлдик ва тарихий манбаъ тугаганда ўринда эса, унинг тугаганлигини билдирган бўлиб, асарнинг адабий-бадиий жиҳатига ўтдик.

   Бошқа бадиий шахслар иштирокида ўша пайтда бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлашга ҳаракат қилдик. Ўз ишига, оталарининг васияти устига монанд ҳаёт кечиришга меҳнат қилинганлиги учун – номи кейин зикр қилинажак чавандоз эътибори билан, қиссага “Содиқ чавандоз”, дея ном берган бўлдик.

   Бу қисса икки қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмда эса ўн учтадан бўлим бор. Бу китоб – биринчи қисмдан ташкил топган бўлиб, ўн учта бўлим мавжуддир. Китобнинг охирида эса, қиссада учрайдиган баъзи сўзларнинг изоҳлари мавжуд бўлиб, китобхонга ёрдам бўлади деган умиддамиз.

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 13-қисм

1680 Ko'rilgan

Ўтрор мўғуллар тарафидан эгаллашга муваффақ бўлингач, унинг аҳолиси шаҳар ташқарисига ҳайдаб чиқарилди. Баъзи одамлар эса қатл қилинди ва шаҳар таланишга тушди. Илёс билан Ийсо шунча ой давомида тоқатлари етгунича шижоат билан душманга қаршилик кўрсатишди. Шаҳар олингач, иккаласи жуда ўйга ботди. Биринчи томондан улар қўшилиб жанг олиб борилган ўринда мағлубиятга рўбарў бўлинган бўлса, иккинчи томондан оталарининг олдига енгилган ҳолда қайтиб бориш алами уларни қийнар эди.

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 12-қисм

1568 Ko'rilgan

ТАРИХИЙ МАНБАЪ: “Милоднинг 1218 – йилида Ўтрор ҳокими, Туркон хотуннинг амакиваччаси бўлган Инолчиқ Ўтрор шаҳрига келган мўғул савдогарларининг тўрт юз эллик нафарини ҳибс этдириб, молларини мусодара этказди. Қочиб қолган бир одамдан бошқаси қатл қилинади. Ўша қочишга муваффақ бўлган кимса Чингизхонга Инолчиқ томонидан содир этилган воқеани айтиб беради. Чингизхон Мухаммад Хоразмшоғдан Инолчиқни топширишини сўраб, Кафрож, Буғро билан бирга икки кишини элчи қилиб жўнатади. Хоразмшоҳ эса уларни ҳам қатл этдиради. Мана шу ишлар асносида Чингизхон Мавороуннаҳрга бостириб боришнга режа тузади. Икки юз мингдан ташкил топган қўшинни тўрт қисмга бўлиб, уларни ҳар қайси томон ва ҳар қайси шаҳардан киришга жалб этади. 1 – қисм. Чиғатой ва Ўқтой бошчилигидаги қўшинлар Ўтрор шаҳри томон юришга юборилади. 2 – қисм. Жўжи бошчилигидаги қўшинлар эса Ўзганд орқали киришга юборилган бўлса, 3 – қисм. Олоқ нўён етакчилигидаги аскарлар Хўжанд шаҳрига отланишади. 4 – қисмдаги қўшинлари эса айнан Чигизхоннинг ўзи бошчилигида Бухоро сари юриш бошлайди.” (Манбаъ тафсилоти тугади)

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 11-қисм

1670 Ko'rilgan

Амин мана уч йилдирки, қўшни қишлоқдаги Қобил ҳожи оғаникида туради. Бу уй тўла Аминларга ўтган, чунки Қобил ҳожи оға Мадинайи-Мунавварага яшагани кетган, орада Мадинадан қайтиб келиб, Хорунбек оғанинг қизи Сокинани ўғлига қайлиқ қилиб олиб бергач, бутун оиласи бўлиб ўша набавий шаҳарга кетишди. Сокина отасидан қолган ҳовли-жойини сотиб, яхши ишларга сарф бўлишини дугонаси Хуснинисога тайинлаб, ақчасини унга қолдирди. Тоҳир оғанинг пойтахтга қайтиб келганини эшитган ҳамон, Амин уни кўриш учун жўнади. Жомеъда намози пешинни адо килган Амин жомеънинг чап қанотидаги дарвоза олдига чиқиб, уни кута бошлади. Тоҳир оға Аминни узоқдан кўриб, юришини тезлатиб, чиқиб келди.

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 10-қисм

1557 Ko'rilgan

Тоҳир оға эрталаб бомдод намозидан сўнг Хорунбек оғанинг ҳовлисида бўлиб ўтган машъум воқеадан хабар топди. Унга етган хабарга кўра;Балхдан келган йигит Туркон хотунга тарафкаш бўлган амирлардан бирининг сипоҳилари билан кечги тунда қиличвозлик қилганмиш. Ўта чапдаст йигит бўлганлигидан бир қанча сипоҳиларни ер тишлатиб, уларнинг бошлиғини бошини узиб ғоиб бўлганмиш. Қонга бўялган чолни зиндонбанд қилиб, олиб кетишган эмиш. Тоҳир оға шунга ўхшаш, шаҳарда кезиб юрган хабарларни эшитиб, Қосим оғанинг уйига келди. Қосим оға ҳам эшитаётган хабарлар билан Тоҳир оға иккаласи ўртоқлашди. Сарой ишларидан пуҳтароқ хабарга эга бўлган Билол оғанинг улар ёнига кириб келиши уларни сергак тортиб, унга синчковлик билан қарашига сабаб бўлди.

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 9-қисм

1588 Ko'rilgan

Тонг саҳарда уйғонган Амин, аёли билан бирга намоз ўқишди. Хақ Таъолодан эзгулик ва офият сўраб, намози бомдодни йўлда ўқишни ният қилиб. Сафарга отланишди. Усмон оғадан йўлиқиши зарур бўлган кишиларнинг таржимайи ҳолларини яхши билиб олган Амин улар билан қандай ишларнинг гувоҳи бўлиши ҳақида ўйланиб борар эди. Хуснинисо эса эрининг ортига мингашган суратда ўзи учун бегона ерларга кетиб борар, ўн етти ёшга қадам ташлаётган бўлишига қарамасдан, ўзининг яшаётган еридан бошқа жойга ҳеч сафар қилмаган эди. У бир томондан кўрмаган ерларини кўриш иштиёқи ҳам куёви билан биргаликда

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 8-қисм

1702 Ko'rilgan

Хуснинисо эшикдан кириб келаётган куёви, жуфти – Аминни очиқ чеҳра ва самимийлик билан кутиб олди. Қамчини эшик ортида деворнинг илгичига осиб, қайлиғининнг қўлига қуймоқчи бўлган сувига қўлини узатди. Қўлини уч карра ювгач, табассум билан жилмайиб сочиқни олди. Қўлини арта туриб, айвон томонга юриб борди. Айвондаги супачада дастурхон ёзилган эди. -Саййидим, сизни келиб қолармикан деб бир соатдан бери эшикка қарайман! Ахир сиз тушдан кейин келиб, Қуръон тиловат этиб, унинг тафсирини айтиб беришни ваъда қилган эдингизку?!

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 7-қисм

1486 Ko'rilgan

Мовий кўм-кўк осмон қаърида турларини ажратиш қийин бўлган ҳар-хил қушлар шодон ёш болалардек, қанотларини патирлатиб, сакраб-сакраб учишмоқда. Тугаб бораётган ой эса, кундуз бўлсада осмоннинг мовий қисмида машриқдан мағрибга томон оҳиста сузиб бормоқда.Чопқир отининг устида, отини ўтлашга қўйиб юбориб, ўзи осмонга тикилиб, узала тушиб олган Амин, Аллоҳнинг яратган маҳлуқотларига разм солганича. Чуқур ўй мулоҳазаларга берилиб ётарди. Усмон оға айтганидек бу мовий осмоннинг сакинати ором белгиси бўлганда қанийди, аммо юрт ҳали тўла нотинч бўлиб туриши Аминни ҳам қийнарди.

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 6-қисм

1782 Ko'rilgan

Амин Усмон оға бошлаган тараддудлар остида орадан бир ҳафта ўтгач, ўзининговилидан бўлган қизга уйланди. Бутун қавм Аминнинг оилали бўлганидан хушнуд бўлди. Орадан уч-тўрт кун ўтгач Усмон оғанинг тўшакка ётиб қолганининг хабари овулга яшин тезлигидек тарқалди. Амин тоғаси Ниёзали билан бирга унинг уйига шошди. Усмон оғанинг эшиги олдида Илёс ва Ийсо чуқур ўйга толган ҳолда туришар эди. Амин ва тоғаси келгач, тўрталаси бирга Усмон оғанинг олдига киришди. Усмон оға деворга суяб қўйилган ёстиққа белини тираб, чордона қуриб ўтирганича, тасбех айтар ва кўзларини юмиб

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 5-қисм

1553 Ko'rilgan

Усмон оға зафар қозонилган хабарни эшитиб, бағоят хурсанд бўлди. Чунки у Жалолиддинни ғойибона яхши кўради, унинг адолатли шаҳзода эканлигидан доим кўнгли чоғ юради. Салтанат ўшандек одам қўлида бўлишини орзу этади. Овулга кириб келаётган қўшин олдига кутиб олгани чиққан кимсаларнинг ҳаммаларида қувонч белгиси билиниб турар, ёш болачалар эса отлиқ навкарларга қўл чўзиб қичқиришар эди. Ниёзали сафнинг олдида кела туриб, Усмон оғанинг рўпарасида тўхтади, отидан сакраб тушди. Тўғри келиб Усмон оғани бағрига босди. Усмон оға жилмайган ҳолда Ниёзалининг пешонасидан ўпди.

Davomini o'qish »

“СОДИҚ ЧАВАНДОЗ” 4-қисм

1669 Ko'rilgan

Қавмдан таркиб топган қўшин орадан кунлар ўтиб, Жалолиддиннинг қўшинига яқинлашиб қолди. Қавмга бош бўлиб келаётган Ниёзали қавм қўшинига тўхташни буюриб ўзи олдига оти билан чиқиб, қавмга бурилди. -Шерюрак навкарларим, бироз тин олиб турсаларингиз, мен ва яна уч киши катта қўшин масъуллари ёнига бориб сўзлашиб келамиз. Уларга қандай тарзда қачон қўшилишимизни ва бизларга қандай топшириқлар беришини билиб келамиз. Қани мен билан бирга боргани кўнгилли уч кимса борми? -Ҳа, мана мен бирга бораман, мен бирга бораман, - дея овозалар янгради.

Davomini o'qish »