Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 2

Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм

“УЛУҒ НАСИБА ВОРИСЛАРИ”

Иккинчи жузъ

(Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли,

 

Яратувчи Хақ Таъолога хамду-сано, унинг сўнгги росули бўлмиш Мухаммад Мустафога саловоту-саломлар бўлсин! Доктор Абдуррохман Риъфат ал-Башанинг  тобеъинлар ҳақида ёзган асари туртки бўлиб, “Улуғ насиба ворислари” номли олимлар ҳақидаги рисолани ёзган эдик. “Улуғ насиба ворислари” рисоласини битирганимиздан сўнг, яна уни давом этказишга бўлган рағбат бизни эгаллади. Пайғамбар алайҳис-саломнинг меросларига насибадор бўлган олимлар ҳаёти, уларнинг сийрату-сиймолари ва амаллари инсон ҳаётига ўз таъсирини ўтказиши аниқ. Улар ўз ҳаётларини иймон, эхсон ва эзгулик устига бино қилган амалли инсонлар эдилар. Ҳалоллик, бировнинг хаққидан ҳазар қилиш, мансабу-мартабалардан воз кеча олишдек ажойиб хусусиятларга эга бўлиш билан бирга, барча халқларга ўрнак ҳам бўла олганлар. Омонат бўлган динни, унинг устуни бўлган илмни ўзидан аввалги сахоба-устозлардан қунт билан ўрганиб, ўзлаштириб ҳаётларига татбиқ қилиб ва уни ўзгаларга ўргатиб фидокорлик қилганлар.

    Одамлар  олимлар насиҳатларига қақроқ ер сувга қанчалик муҳтож бўлса, унданда муҳтож бўлиб туради. Лекин одамлар беамал олимнинг айтадиган насиҳатидан кўра, уни ўзининг тузалишини, ислоҳ бўлиб ўнгланишини истайдилар. Чунки илм – биринчи навбатда ўз ўрганувчиси олдига амал этишни кўндаланг қилиб қўяди. Ўрганувчи ўрганган илмига мувофиқ амал қила олсагина, у ишончли муаллим-устоз бўла олади. Агар ўзи ўрганган илмга ўзи амал этмай туриб, ўзгадан амал этишни талаб қилган, ёки илмни дунё матоҳларига етиш ниятида, издиҳом-маросимларда юқорига чиқиш мақсадида ўзлаштиришган бўлса – кўпга бормай одамлар қалбидан ўчиб кетишга сабаб бўлади. Зероки улар илмдан Аллоҳ ризосини эмас, балки вақтинчалик, ўчиб кетмиш нарсаларга ошиқ бўлганлар.

    “Улуғ насиба ворислари” бўлган олимлар эса пайғамбар алайҳис-саломдан илм билан бирга амални ҳам ўзлаштирган амалли устозлар ҳисобланадилар.Уларнинг илми амалига хилоф бўлмаган, одамларга яшаш турмуш тарзида ҳам ибрат бўлган кимсалар эдилар. Уларнинг ахлоқларини ўрганар экансан, бошқа олам, бошқа саййорага саёҳат қилгандек бўласан! Бу амалли олимларнинг яна навбатдагилари билан иншааллоҳ танишиб ўтамиз! Аллоҳнинг ўзи ишимизга мададкор бўлсин!       

“Шахси номаълумлигича қолган кимса”

1684 Ko'rilgan

Мен Маккада хаж қилиб юрган кезларим менга Хажжож ибн Юсуф ас-Сақафий одам юбориб, ҳузурига боришимни таклиф қилди. Унинг ҳузурига кирган эдим, менга салом берди. Менинг яқинимга ўтирди. Менга ёстиқ узатди ва унга суяниб ўтиришимни илтимос қилди. Сўнг мендан хаж маносикларидан унга қийин тушинарсиз бўлаётган масалалардан ва бошқа мавзулардан сўрай бошлади. Шу вақт уй атрофида талбия (“лаббайка”) айтаётган кишининг товушини Хажжож эшитди. Талбия айтаётган киши товушини шундай кўтардики, қалблар тебраниб кетди. Шунда Хажжож буюрди:

Davomini o'qish »

Товус ибн Кайсан

1655 Ko'rilgan

Тажрибаларнинг йўналиши салоҳиятга бориб тақалишининг барчаси иш эгалари ҳузуридан бошланади. Тугалланиш жойи ҳам уларнинг ҳузуридадир. Иш эгаси бўлган етакчи агар ўзи салоҳиятда бўлса, унинг қўл остидаги авом халқ ҳам салоҳиятда бўлади. Агар улар фосид бўлса, оммайи халқ фасодга юз тутади. Иш устида турган кимса бошқалар сингари тўғри насиҳатга, эгри ишлардан наҳий қилиб, қайтарилиб туришга муҳтож бўлади. Ўшандай нозик ва шарафли иш устида Товус ибн Кайсандек фақиҳлар мусулмонлар учун манфаатлар бўлишига сабаб бўлганлар. Товус ибн Кайсаннинг асл номланиши Заквон ибн Кайсан бўлган. Унинг Товус деб аталишидан мурод шуки, товус – кўриниши чиройли қушдир. Кўп уламо ва солихларга “товус” лақабини бериш, уларнинг илми ва хулқи гўзал бўлганлиги билан ифодаланади.

Davomini o'qish »

Мухаммад ибн Васеъ ал-Аздий

1807 Ko'rilgan

Сулаймон ибн Абдулмалик муъминларга етакчи бўлиб турган паллаларда эди. Хуросоннинг волийси, ислом учун қиличини яланғочлаган кучли саркарда Язид ибн Муҳаллаб юз мингга етган қўшин билан Форснинг Журжон ва Табаристон ерларига фатх ишларига қасд қилган эди. Ихтиёрий аскарлар ичида тобеъин олим Мухаммад ибн Васеъ ал-аздий ҳам бор эди. У киши “фақиҳлар безаги” деб лақабланган эди. “Басра обиди” дея танилган ҳам эди. Мухаммад ибн Васеъ сахоба Анас ибн Молик, яъни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ходими бўлган кимсанинг шогирди бўлганлар.

Davomini o'qish »

Саъид ибн Мусаййаб

1703 Ko'rilgan

Муъминлар амири Абдулмалик ибн Марвон Байтуллоҳга ҳаж қилишни қасд этди. Иккинчи харам бўлган Мадина зиёратини қилишни, суюкли пайғамбаримизга саловоту-салом йўллашни ҳам ният қилган эди. Зул-қаъда ойи киргач, халифа йўл тадоригини кўриб, Хижоз ерига сафар қилди. У билан бирга Уммавийларнинг амирларидан бўлган етакчилар ҳам бор эди. Мамлакатнинг кибор кишилари ва фарзандларининг айримлари ҳам мавжуд эди. Дамашқдан қўзғалган карвон Мадинаи-Мунавварага секин-аста ҳам эмас, тез ҳам бўлмаган суръатда кетар эди. Қаерга тўхтасалар, уларга чодирлар ўрнаштирилар, тўшак-кўрпалар тўшалар, илм мажлислари уюштирилар ва динни теран тушиниб, илғаш учун зиёдалик қалбларга кирар эди. Қалблар ва нафслар ҳикмат ва гўзал насиҳатлар билан жиловланар эди.

Davomini o'qish »

Салама ибн Дийнор

1386 Ko'rilgan

Ҳижрий тўқсон еттинчи йили мусулмонлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқдан Абул-анбиё бўлмиш Иброҳим алайҳис-салом айтган чақириққа лаббай дея муқаддас шаҳарлар сари йўлга тушди. Сулаймонда Равзаи-мутаҳҳаротда намоз ўқишликка бўлган завқ жуда нафсини эгаллаган эди. Пайғамбарга беражак салом ҳам унинг завқига шавқ қўшар эди. Халифа Сулаймоннинг карвонида қорилар, мухаддислар, фақиҳлар, уламолар, амиру-етакчилар ҳам бор эди. У Мадинаи-Мунавварага етиб келгач, унинг ҳузурига шараф ва хурмат эгалари зиёрат учун келиб, у билан кўришиб, саломлашиб кетишарди. Лекин Мадинанинг қозиси ва унинг илмига эҳтиёж сезиладиган ишончли имом бўлмиш Салама ибн Дийнор кўришгани ва саломлашгани келаётган одамлар ичида йўқ эди.

Davomini o'qish »

“УММАВИЙЛАР ТАФСИЛОТИ”

1698 Ko'rilgan

Тобеъин олимларнинг ҳаётини ўрганиш жараёнида, баъзи халифаларнинг исмлари, оталарининг исмларини учратишга ҳам тўғри келади. Уларнинг ҳаммасини ҳам ўқувчи танимайди ёки кимиси кимдан олдин ё кейин муъминларга пешволик қилганини ажрата олмайди. Шу боис қуйидаги Муовия ибн Абу Суфёндан тортиб, ўн тўртинчи халифага қадар давом этган сулола тартибини ҳавола этамиз. Йиллар мусулмонларнинг ҳижрий санаси асосида тартиб этилган.

Davomini o'qish »

Омир ибн Шурохил аш-Шаъбий

1588 Ko'rilgan

Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтган: “Аш-Шаъбий илми кенг, ҳалимлиги улуғ киши бўлган. Албатта унинг исломда ўрни бор”. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалигининг олти санаси ўтганда Омир ибн Шурохил таваллуд топганлар. У Шаъбий деб ҳам танилган. Куфа шаҳрида туғилиб, ўша жойда улғайган. Шаъбийнинг Мадинаи-Мунавварага иштиёқлари баланд бўлиб, у ерда мавжуд бўлган сахобаларнинг охирларини кўриш ва учратишни қасд қилар эди. Куфада мавжуд сахобалардан бир қанчалари билан йўлиқиш бахтига муяссар ҳам бўлган эди.

Davomini o'qish »

Рожаъ ибн Хайва

1450 Ko'rilgan

Маслама ибн Абдулмалик айтганлар: “Рожаъ ибн Хайва ва унга ўхшашлар сабабидан ғолиб бўламиз!” Дарҳақиқат тобеъинлар асрида, замонасида уч машҳур инсонлар ўтганки, улар фақат хаққа ва сабрга тавсия қилиб, яхшилик устидаги аҳдда барқарор эдилар. Ироқда Мухаммад ибн Сийрийн, Хижозда Қосим ибн Мухаммад ибн Абу Бакр ва Шомда эса Рожаъ ибн Хайва эди. Рожаъ ибн Хайва Фаластин ўлкасида, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалигининг охирги йилларида таваллуд топган. У арабларнинг Кинда қабиласида ўсиб, улғайган. Ёшлик кезлариданоқ Аллоҳ Хақ Таъолонинг тоатида ва илм таҳсилида мустаҳкам бўла бошлаган. Рожаънинг улкан ғами Аллоҳнинг китоби ва пайғамбар алайҳис-саломнинг хадисларини қунт билан ўзлаштириш бўлди. Бу ғам ортидан тинмай меҳнат қилди, жидди-жаҳд ила тиришиб, чирмашди.

Davomini o'qish »

Робийъа ар-Роъй

1536 Ko'rilgan

Ҳижрий сананинг эллик биринчи йили эди. Мусулмон лашкарлари тоғлар, чўлу-биёбонлар оша шарқу- ғарб ерларига фатх ишига бел боғлаган пайтлар эди. Етук эътиқодни, соф исломни ёйиш учун қўлларнинг енглари шимарилган эди. Инсон инсонга қул бўлиб эгилишидан, Ягона Аллоҳга бўйсиниши учун хаққа, ҳидоятга чорлов бошланган эди. Бу мусаффо йўл устида саҳобалардан бўлган Робиъ ибн Зиёд ал-Хорисий розияллоҳу анҳу амирлик қилиб, Мовароуннаҳр диёрига етиб келган эди. Робиъ ибн Зиёд розияллоҳу анҳу Хуросон ўлкасининг амири эди. У Сижистонни фатх қилган, музаффар етакчилардан эди. Робиъ ибн Зиёднинг Фаррух исмли бир хизматкори-қули бор эди. Ислом қўшини Сайҳун (ҳозирги Сирдарё) дарёсидан ўтгач Робиъ ибн Зиёд ва унинг аскарлари Сайхуннинг сувида таҳорат қилишди. Қиблага юзланишди ва икки ракат Аллоҳ берган фатху-нусрат шукронасига Аллоҳ учун намоз ўқишди. Робиъ ибн Зиёд розияллоҳу анҳу хизматкори Фаррухга жуда чиройли муомала қилиб, уни қулликдан озод этди.

Davomini o'qish »