Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Саудия Арабистони”

2032 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Саудия Арабистони”

Осиё қитъасининг жанубий-ғарбида жойлашган. Арабистон ярим оролининг учдан икки қисмини эгаллаган. Қизил денгиз (ғарбда), Форс қўлтиғи (шарқда) ўраб туради. Уларнинг қирғоқбўйи ороллари ҳам унинг ҳудудига тегишли. Иордания, Ироқ, Қувайт, Бахрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Яман билан чегарадош. Пойтахти Ар-Риёз шаҳридир. Аҳолиси 23 ярим млн киши. Ҳудуди 2 млн 25 минг км2. 14 та вилоятдан иборат. Пул бирлиги - риал. Бу диёрда иккита зиёратга молик масжид ва иккита шаҳар мавжуд. “Масжидул – Харом” ва “Масжидун – набавий”. Макка ва Мадина шаҳарлари. Давлат байроғида, қилич устида калимаи – тоййиба (яъни, Ла илаҳа иллаллоҳу Мухаммадур Росулуллоҳ) битилган. Иброҳим алайҳис-салом иккинчи аёли Хожар ва ўғиллари Исмоил алайҳис-салом билан бирга Шом ўлкасидан Макка водийсига келганлар. Она ва бола шу диёрда яшаб, истиқомат қилган.

Каъба пойдеворини ота-бола пайғамбарлар (Иброҳим ва Исмоил) кўтардилар. Макка шаҳрида Каъба қад кўтарди. Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам истиқомат қилган даврда Макка шаҳри ва Мадина шаҳри ибодат марказига айланди. Пайғамбар ҳаётлигида ва вафотидаг сўнг Мадинаи-Мунаввара мусулмонларнинг пойтахти бўлиб қолди. Уммавийлар халифаликни олганларидан кейингина Мадина пойтахт шаҳарлиги Дамашққа кўчирилди. Маккада мусулмонларга қибла бўлган Масжидул Харом ҳозирда замонавий услубларда таъмирланган ва таъмири давом этмоқда.

     Саудия ўлкаси Уммавийлардан сўнг 750-йилдан Аббосийларга қараган. Англия бу ерларга кўз олайтиргунга қадар бу ҳудудлар амирлик, султонлик сингари бошқарувлар остида бўлиб келган. 20-аср Британия мустамлакачилар Саудияга кириб келаётган паллада унинг баъзи қисми Усмонли туркларнинг таркибида эди. 1916-йили Туркияга қарши ҳарбий ҳаракат бўлган.

     1927-йилга келиб Британия 1902-йилдан асос солиниб келаётган Ибн Сауд (Абдулазиз ибн Абдуррохман) бошчилигидаги Саудийлар давлатини тан олишга мажбур бўлди. Орадан беш йил ўтгач Саудия Арабистони Подшоҳлиги (Ал-Мамлакатул Арабиятус Саудиййа) деб аталадиган бўлди.

     1964-йил 2-ноябрда Файсал Саудия Подшоҳи бўлиб, тахтга келди. 1975-йил 25-мартда Файсал ўлдирилгач, унинг ўрнига Холид ибн Абдулазиз подшоҳ бўлди. 1982-йил июнда Холид ибн Абдулазиз вафот топгач, унинг ўрнига Фахд ибн Абдулазиз тахтга ўтирган. У киши вафот этгач, Абдуллоҳ подшоҳлик қилмоқда.

     Нефт заҳиралари бўйича дунёда 1-ўринда туради. Саудия кунига 7 ярим млн. баррел нефт қазиб олади. Бу 308 млн тоннага тенг. Газ заҳиралари бўйича дунёда 4-ўринда туради. Дунёда бу ерга келганчалик сайёҳ, меҳмонлар келадиган юрт йўқ. Хаж мавсумидан бошқа ойларда ҳам тинимсиз умрачилар бу ерга ташриф буюриб туришади. Айниқса Рамазон ойидаги умрага ниҳоятда кўплаб мусулмонлар келишади. Чунки, рамазонда ким умра қилса, росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга хаж қилганлик савобига эришади. Бебаҳо бўлган “замзам” суви ҳам айнан мана шу юртдан оқиб чиқади.

     Саудия хурмо, кофе, узум, мандарин, банан, сабзавот ва мевали ўсимликлар ҳам ўстиради. Мамлакат ўз аҳолисини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлайди. Мактабларда ўғил болалар ва қизлар алоҳида-алоҳида ўқитилади. Саудия Арабистонида 11191та болалар мактаби ва 11441та қизлар мактаблари бўлиб, улардан 4 млн 15 минг ўқувчилар ўқиб, 292 минг ўқитувчи ишлайди. Ҳар-бир ўқитувчига 15 ўқувчи тўғри келади. Бу – дунёдаги энг юқори кўрсатгичлардан ҳисобланади. Мамлакатда яна олий ўқув юртлари бор. Уларнинг йириклари: Ар-Риёздаги подшоҳ Сауд жомеъаси (1957-йили асос солинган), Жиддадаги Абдул-Азиз жомеъаси (1967й), Мадинаи-Мунавварадаги Ислом жомеъаси (1961й), Маккадаги Уммул-Қуро жомеъаси (1981й) мавжуддир.

- - -