Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Покистон”

1850 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Покистон”

Осиё қитъсининг жануб томонида жойлашган. Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон билан чегарадош. Арабистон денгизининг шимолида жойлашган. Пойтахти Исломобод шаҳридир. Аҳолиси 147 млн 600 минг киши. Ҳудуди 803,9 минг км2. 4 та провинция ва федерал пойтахт ҳудудидан иборат. Пул бирлиги – покистон рупияси. Ҳинд дарёси водийсини 664-йили мусулмонлар фатх қилганлар. 711-713 йиллари Мухаммад ибн Қосим қўмондонлигидаги қўшинлар келгач, ислом ёйила бошлади. 11-асрга келиб Ғазнавийлар, 12-асрда Ғурийлар ва 13-аср бошларида эса Покистон ҳудудида Деҳли султонлиги ҳукмронлик қилган. Бу ҳудуд яна 16-асрга келиб Бобурийлар давлати таркибида ҳам бўлган. 1707-йили Бобурийлардан бўлган шоҳ Аврангзеб вафотидан сўнг эрон, афғон ва маҳаллий заминдорларнинг кураш майдонига айланган. Ўша асрнинг ярмига келиб, афғон шоҳи тасарруфига ўтди. Бу ердаги ички урушлар инглиз мустамлакачиларига қўл келди ва

уларнинг босқинчилик режаси амалга ошишига қулайлик туғилди. Ҳиндистон билан қўша Покистон ерлари Англия назорати қўл остига ўтди. 1947-йили 14-августда Покистон алоҳида мустақил давлат эълон қилинди. 1965-йили сентябрда Ҳиндистон билан Покистон ўртасида Кашмир масаласида мажоро чиқди. 1966-йили январ ойида Тошкентда Покистон призиденти М. Айюбхон ва Ҳиндистон Бош вазири ўртасида масалани тинч йўл билан ечишга қаратилган ҳужжатга имзо чекдилар.

     1971-йили 26-мартда Шарқий Покистон Покистон таркибидан ажралиб чиқиб, Бангладеш давлати вужудга келди. Орадан уч йил ўтгач, Покистон Бангладеш давлатини тан олди. Покистон рамзи (герби)да уч ёзув мавжуд. “Иймон”, “Иттиход” (бирлик), “Низом” (тартиб) ёзувлари бор.

- - -