Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Ливия”

1852 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Ливия”

Шимолий Африкадаги мамлакат. Тунис, Жазоир, Нигер, Чад, Судан ва Миср билан чегарадош. Ўрта ер денгизининг жанубий соҳил томонида. Пойтахти Триполи (Траблус) шаҳридир. Аҳолиси 5 млн 200 минг киши. Ҳудуди 1 млн 759500 км2. 13 та баладиядан иборат. Пул бирлиги – ливия динори. 7-асрдан Араб халифалиги таркибида бўлган. 16-асрдан 1912-йилгача Усмонли турк халифалиги таркибида бўлган. 1911-1912 йилларидаги Италия – Туркия урушидан сўнг Италияга секин-аста қарам бўла бошлади. Умар Мухтор бошчилигида мусулмон қўшинлари италян армиясига қаршилик кўрсатган. 1942-йилга келиб Италия Ливиядан чиқиб, ўрнига Франция ва Британия аскарлари кирди.

     1952-йилдан Ливия мустақил бўлди. У подшоҳлик давлати бўлиб қолди. 1979-йили 1-2 март кунлари бўлиб ўтган фавқулоддаги мажлис қарори билан Муаммар Қаззофи расмий равишда Инқилоб рахбарияти бошлиғи бўлиб қолди. 2011-йили бошларида бошланган можоролар натижасида, Ливия шаҳарлари вайрон бўлди, кўплаб қонлар тўкилди. Шу йилнинг кузида эса қўзғолончилар томонидан Муаммар Қаззофи ўлдирилди.

     Ливия нефт, газ, металлургия, зайтун мойи, мева ва балиқ консервалари ишлаб чиқаришда ривожлангандир. Ливияда йирик Ислом жомеъаси (университети) мавжуд.

- - -