Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Ироқ”

1772 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Ироқ”

Осиёда жойлашган давлат. Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони, Иордания, Сурия ва Туркия билан чегарадош. Пойтахти Бағдод шаҳридир. Аҳолиси 23 млн 300 минг киши. Расмий тили – араб ва курд тиллари. Ҳудуди 438 минг км2. 18 муҳофоздан иборат. Пул бирлиги – ироқ динори. Ислом 7-асрдаёқ етиб келган. 661-йили Уммавийлар халифалигига қўшилган. 750-йилдан Аббосийлар халифалиги таркибида бўлиб, Ироқ пойтахти Бағдод Аббосийларнинг ҳам пойтахти бўлиб қолган. 11-асргача пойтахт бўлган. Кейин Ироқни салжуқийлар, 13-асрда эса мўғуллар босиб олган. 14-асрнинг охири 15-аср бошида Амир Темур давлати таркибида бўлган. 1530-йилларда турклар, 17-аср бошида сафавийлар, кейин Усмонли турк халифалиги остида 1-жаҳон урушининг охиригача бўлган. 1920-йилдан Британия мандати ўрнатилган. 1958-йилдан подшоҳлик ағдарилиб, республика деб эълон қилинган. 1959-йили инглиз ҳарбий базалари тугатилган. 1979-йилдан Саддам Хусайн мамлакатга призидент бўлиб, 1980-йил сентябрда Эрон билан

қуролли тўқнашув келиб чиққан. Ўн йил давом этган бу мажоро 1990-йил 15-августда Саддам Хусайн билан Эрон призиденти Ҳошимий – Рафсанжоний сулҳ тузганлар. Шу йили Ироқ Қувайт ҳудудини эгаллади. Бироқ 1991-йил 16-январдан 17-январга ўтар кечаси “чўлдаги бўрон” жангги орқали каолиция кучларига мағлуб бўлди.

     2003-йили 21-мартда эса ядровий қурол излаш сабаби билан яна уруш домида қолди. 2006-йили, қурбон ҳайити куни, асирга тушган призидент Саддам Ҳусайн дорга осиб ўлдирилди.

     Ироқ мамлакати ислом тарихига бой мамлакатдир. Бу ҳудуд шаҳарларида бир қанча саҳобалар истиқомат этганлар. Али розияллоҳу анҳу, ўғиллари Хасан ва Хусайн розияллоҳу анҳумолар бунга яққол мисол. Ироқнинг Карбало чўлида имоми Хусайн қатл этилганлар. Имоми Аъзамдек тобеъин ҳам ана шу юртда яшаб ўтганлар.

     Хурмо дарахти ва уни етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Нефт, газ, олтингугурт, мармар ва фосфатларнинг катта заҳиралари бор.

- - -