Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Иордания”

1635 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Иордания”

Яқин шарқда жойлашган, Осиё қитъасига кирувчи мамлакат. Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги деб юритилади. Исроил, Фаластин, Сурия, Ироқ ва Саудия Арабистони билан чегарадош. Пойтахти Аммон шаҳридир. Аҳолиси 5 млн 150 минг киши. Ҳудуди 91 минг 800 км2. 12 та муҳофазадан иборат. Пул бирлиги Иордан динори. Расмий тили араб тили. Иордания ҳудуди пайғамбарларнинг кўплари бўлган, сафар қилган, яшаган масканлардан иборатдир. Бу минтақада Лут алайҳис-саломнинг бахтсиз қавми балога йўлиққан жой ҳам мавжуд. Баъзи тадқиқотларга қараганда у манзилни ўрни ҳозирги Ўлик денгиз жойлашган ўрин деб ҳам айтадилар. Бу маскан дунёдаги энг чуқур жой бўлиб, денгиз сатҳидан 395 метр пастроқда жойлашган.

     7-асрдан эътиборан ислом ёйилган 11-асрларда Салбчилар бостириб киришган. Салоҳиддин Айюбий бошчилигидаги мусулмонлар уларни бу ерлардан қувиб чиққанлар. Кейин салжуқийлар таркибида бўлган. Миср мамлуклари ҳам бу ерларни эгаллашган.

     16-аср бошидан то 1918-йилгача Усмонли турк халифалигига тобеъ бўлган. Кейин эса Британия мандатига ўтган, Фаластинга қўшиб юборилган. 1921-йили Иордания дарёсининг шарқий қисмида Ҳошимийлар сулоласидан бўлган амир Абдуллоҳ раҳбарлигида Трансиордания амирлиги ташкил топган. 1946-йилдан Иордания номи билан алоҳида мамлакат бўлиб қолган.

     Фасфорит қазилмаси бўйича АҚШ ва Марокашдан сўнг учинчи ўринда туради. Ерларидан йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин, бироқ сув танқислиги бунга имкон бермайди.

- - -