Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Индонезия”

1958 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Индонезия”

Жанубий – Шарқий Осиёдаги давлат. Ҳинд ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган, ороллардан ташкил топган. Малайзия, Папуа – Янги Гвинея давлатлари билан чегарадош. 2002-йили Индонезия жанубидаги Тимор оролида Шарқий Тимор давлати ажраб чиққан. Пойтахти Жакарта шаҳридир. Аҳолиси 228 млн 400 минг киши. Аҳолисининг 90%и мусулмонлар. Ҳудуди 1 млн 904,5 км2. 26 та провинцияси бор. Расмий тили – индонез тили. Пул бирлиги Индонез рупияси. Бу ерларга ислом 14-асрда Ҳиндистон орқали кириб келган. 1602-йили голандлар, 1811-йили инглизлар босиб олишган. Уч йил ўтгач Англия – Нидерландия (Голландия) битимига кўра яна Нидерландияга ўтган. 1942-1945 йиллар мобайнида эса Япония босиб олди. Япония 2-жаҳон урушида мағлубиятга учрагач, мустақил бўлишга эришди. 4 йил кейин, яъни 1949-йилгача аввал инглизлар, кейин голландлар Индонезияга бостириб келишди. 1949-йили кузда Голландия Индонезия мустақиллигини тан олди.

Индонезия табиий каучук ва палма ёғи ишлаб чиқариш бўйича дунёда 1-ўринда туради. Айрим экинлардан йилига икки мартадан ҳосил олишади. Ҳудудининг 65% ўрмон билан қопланган бўлиб, қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.

     Суюлтирилган табиий газни четга чиқаришда дунёда 1-ўринда, қалай қазиб олишда 2-ўринда, никель қазиб олишда эса 4-ўринда туради.

- - -