Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Жазоир” (Алжир)

2075 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Жазоир” (Алжир)

Африканинг шимолий – ғарбида жойлашган мамлакат. Тунис, Ливия, Нигер, Мали, Мавритания, Ғарбий Сахара ва Марокаш давлатлари билан чегарадош. Ўрта ер денгизининг ғарбидаги соҳилларда жойлашган. Пойтахти Жазоир шаҳридир. Аҳолиси 31 млн 200 минг киши. Ҳудуди 2 млн 381 минг 700 км2. 48 та вилоятдан иборат. Пул бирлиги Жазоир динори. Расмий тили – араб тили. Бу ҳудудга 7-асрдаёқ ислом етиб келган бўлиб, ерлик барбарлар исломни қабул қилганлар. 16-асрнинг иккинчи ярмида Усмонли турк халифалигидаги пошолик (вилоят)га айланган. 1830-йилда французлар Жазоирни эгаллашди. 1954-йилга келиб ерлик аҳоли мустамлакачиларга қаршилик кўрсатдилар. 1962-йили баҳорда Франция бу ердан ва Саҳрои Кабирдан ҳарбий базаларини олиб чиқди. Жазоир Африка мамлакатлари ичида табиий газ чиқариш, узум етиштириш, нефт қазиб олиш, буғдой, арпа етиштириш ва зайтун мойи тайёрлашда етакчи ўринда туради.

Африканинг шимолий – ғарбида жойлашган мамлакат. Тунис, Ливия, Нигер, Мали, Мавритания, Ғарбий Сахара ва Марокаш давлатлари билан чегарадош. Ўрта ер денгизининг ғарбидаги соҳилларда жойлашган. Пойтахти Жазоир шаҳридир. Аҳолиси 31 млн 200 минг киши. Ҳудуди 2 млн 381 минг 700 км2. 48 та вилоятдан иборат. Пул бирлиги Жазоир динори. Расмий тили – араб тили.

     Бу ҳудудга 7-асрдаёқ ислом етиб келган бўлиб, ерлик барбарлар исломни қабул қилганлар. 16-асрнинг иккинчи ярмида Усмонли турк халифалигидаги пошолик (вилоят)га айланган. 1830-йилда французлар Жазоирни эгаллашди. 1954-йилга келиб ерлик аҳоли мустамлакачиларга қаршилик кўрсатдилар. 1962-йили баҳорда Франция бу ердан ва Саҳрои Кабирдан ҳарбий базаларини олиб чиқди.

     Жазоир Африка мамлакатлари ичида табиий газ чиқариш, узум етиштириш, нефт қазиб олиш, буғдой, арпа етиштириш ва зайтун мойи тайёрлашда етакчи ўринда туради.

- - -