Метин қалъа

“МЕТИН ҚАЛЪА” 3-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1402 Ko'rilgan Метин қалъа

“МЕТИН ҚАЛЪА” 3-қисм (Адабий – бадиий нашр)

Бу вақтлар оралиғида укаси уйланди. Онаси уни вақти–вақти билан хабар олиб турди. У ҳам имконият топганда оналарини зиёрат қилишга улгурди. Ниҳоят идда муддати якун топди. Солих ака баъзи давраларда ўзининг турмушга чиқадиган жияни борлигини, агар яхши, солих куёвдан харидор бўлса, беражаклигини маълум қилиб юрди. Баъзи кишиларга бу маълум қилишлик эриш туюлганини сезиб қолса: -Умар розияллоҳу анҳу қизлари Хафса турмушсиз қолганда Абу Бакрга, Усмонга хабар қилиб, Хафсани олишликка тарғиб қилганлар. Охири пайғамбар ўзи Хафсани хотин қилиб олганлар. Демак боши очиқ, эрсиз қиз – келинларни бор экалигини далолат этиб, турмуш қилишга тарғиб этиш айб эмас, балки солихлар амалидир, деб қўярдилар Солих ака. Шу кунларнинг бирида Солих акага авваллари шогирд бўлиб, бошланғич саводни ёшлигида чиқаришга улгурган Шокир бир йилдан бери ишлаб юрган ажнабий юртдан келди. Унинг бир ярим йил аввал аёли хасталаниб фарзанд

кўриш палласида чақалоғи билан туғуруқхонада оламдан кўз юмишган эди. Сўққа бош бўлиб қолган Шокир ўзга юртга ишлаш баҳонаси билан кетган эди. Бир қанча ўринларда у учун қиз – келинларни турмушга бериш учун таклифлар қилинсада, рўйхушлик бермай юрди. Солих аканинг жияни ҳақида айтиб юрган сўзлари унга узоқ юртда бўлсада яқинлари, таниш – билишлари, айниқса опаси орқали унга етиб борган эди. Шокир Солих акани жуда яхши кўради, доно мусулмон сифатида унга мухаббати ва ҳурмати жуда баланд. Солих ака доим “қизларим Шокир сендан ёши каттароқда, бўлмасам албатта сени куёв қилиб олган бўлар эдим”, деб юрарди. Дарҳақиқат тақдир экан, Шокир уйланиш вақтига етгунига қадар Солих аканинг қизлари уйли – жойли бўлиб кетишди.

   Шокир ўзича Солих акага энди ҳақиқий қариндош ва куёв бўлишга вақт пишиб етилди, деб ўйлади. Ҳеч кимнинг ҳай – ҳайлаганига қарамай ўзга юртда қайтишни ўйламай юрган Шокир, зудлик билан ортга қайтишга отланди. Уйига қайтган кунининг эртасигаёқ Солих акага яқинроқ бўлган таниши – Низомиддин  акани совчиликка қўйди ва Ханифанинг қўлини сўратди.

   -Дўстим Низомиддин, жуда ўринли хабарни, суюнчи олишга лойиқ бир ишни айтдингиз! Шокир жияним Ханифага харидор бўлган экан, бу мен учун катта шараф! Шокир биз ўйлагандан ҳам яхшироқ бола! Оиласига жуда садоқатли, онасига эса мехрибон одам! Аёли узоқ вақт бефарзандлик асоратида қийналди, даволанди. Шокир эса унинг доим атрофида гирдикапалак  бўлди! Бечора у туғилажак чақалоғи билан вафот этгач, онасини олиб ўзга юртга кетди. Опасини ўша ёқларда юрганда ҳам ҳолидан хабар олиб, тинмай молиявий кўмак бериб турди. Жиянини – опасининг  ўғлини ҳам ўзининг олдига чақиртириб, ўша ёқда ўқитаётган эди! Кеча онаси билан қайтиб келди деб, эшитган эдим! Албатта биздан ҳам хушхабар етказинг оғайним Низомиддин, жуда аъло ишни амалга оширдингиз! Кам бўлманг, доим Аллоҳ сизни хайрли ишларда собит қадам қилсин! – Солих  ака шундай дея миннтдорчилигини изҳор этди.

   -Аллоҳ айтган тилакларингизга етказсин! Сиз ўзингиз ҳам тинч – омон бўлинг оғайни! Сизни бу қадар Шокиржонни илиқ қарши оласиз деб, ўйламаган эдим. Яхши инсонни иш – амали бошқа барибир! Айтган ишингга маъқул бўлмаса ишни ғалвирга солиб, чайиб ўтирмай, қатъий сўзини, рад жавобини айтади. Маъқул бўлса, ялтоқланиб ўйланиб кўрай, эртага келинг, индинга келинг деб ўтирмайди. Менга ҳам бир сўзли, қатъиятли инсон ёқади. Шокиржон эрталаб маслаҳатини айтгандаёқ, жуда хурсанд бўлдим. Икки яхши инсон ўртасида яхшилик ипини улашда иштирокчи бўлиш менга – уйим  тўла тилла–кумуш бўлишидан афзалдир! Бир насиҳатингизда айтган эдингиз, “Кишининг уйига бировнинг ҳожати тушмай қўйса, унга мусибатлардан бир бало кепти. Бир солих одам ўзига бировларнинг ҳожати тушмаса ўзини жуда катта мусибатланган деб ҳисобларкан”. Ҳа сизнинг насиҳатингиз Аллоҳнинг иродаси билан бизларни ҳам ҳикматга тўлдирди. Бизга ота – онамиз беролмаган маънавий озуқаларни бердингиз! Айниқса ўзингизнинг айтган ишлар устида бизга бош бўлиб, амал қилиб кўрсатиб беришингиз – нур  устига нурдир!”- дея кетишга изн сўрашга ўтди Низомиддин ака.

   -Сиз айтганчалик насиҳат ва амал эгаси эмасмиз, дўстим Низомиддин, дея камтарона хижолатчиликка тушди Солих ака.

    -Илоҳим, икки ёшга салоҳиятли турмуш берсин! Жиянингизга жуда яхши ҳомий, валийлик қилдингиз ва қилмоқдасиз, отаси йўқ эканлигини билдирмасликка меҳнат қилмоқдасиз, Аллоҳ саъй – ҳаракатларингизга Ўзининг  ҳузуридан ажру – азиймлар ато қилсин! – дея, дуо қилди Низомиддин ака.

   -Омийн, омийн! – деб  фотиха қилди Солих ака. Ўринларидан туриб дарвоза томон юришди...

- - -