Солиҳ зурриёт сари

Хотима

2000 Ko'rilgan Солиҳ зурриёд сари

Хотима

“Солих зурриёт сари” қўйилган қадамларнинг ожизона одимларини изҳор этиш нуқсон ва камчиликларсиз бўлмаслиги аниқ. Ён-атрофда зурриёт қайғуси секин-аста кўтарилиб кетаётгани боис озгина шу йўсинда изланишга эҳтиёж сезиши ота-оналик мақомида турган шахсларга ниҳоятда зарур. Қиёмат чинқириғи оламни тутган кун, ниҳоятда даҳшатли кун, инсон ўз амалини кўрадиган кун, қалблар ларзага келиб, сочлар оқарадиган кун! Киши ўйламай босган амаллари олдида сўз қотишга ожиз, оила-хонадони хусусида, бола-чақа, фарзандлари тўғрисида эса нима дейишга заиф бўлган кун! “Ўша кунда одамлар, уларга, (қилиб ўтган амаллари) нинг (жазо ёки мукофотлари) кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!” (Залзала сураси, 6-оят мазмуни)

     “У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун У Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!”

                                                             (Абаса сураси, 34-35-оятлар мазмуни)   

     Аҳвол шундоқ экан, эртанги ўша даҳшатли онларда омон қолмоқ учун, енгил ҳисоб-китоб бўлмоқ учун нега бугун гумроҳмиз?! Нега ўтиришларимиз, тўй-маросимлардаги йиғилишларимиз “асосий мавзу”лардан бўлмиш “зурриёт” мавзусига хос суҳбатлар, унга доир қайғу-ташвишлар билан кечмайди? Қачонгача қолиб кетадиган бу “бир сиқим” дунё ташвишларидан бошимиз чиқмай юради?

     Мусулмон ўз олдига ўзининг шахсиятини ҳамда оила-хонадонининг баркамоллигини тузатиш, ислоҳ этиш вазифасини қўядиган палла етди.

     Бу омонат умрни беҳуда амаллару-сўзлар ила ўтказмоқлик фурсатини ортда қолдириш вақти келди.

     Яратган Аллоҳдан эса дуо-илтижо ила сўраб қоламиз;

     “Парвардигоро, бизни ўзингга бўйинсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин  ва тавба тазарруларимизни қабул эт! Шубҳасиз, сен тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлисан.”                                                                                                                                      

                                                                              (Бақара сураси, 128-оят мазмуни)

      

      “Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-ҳуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин”,   

                                                                              (Фурқон сураси, 74-оят мазмуни)

- - -