Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 2

“Шахси номаълумлигича қолган кимса”

1727 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 2

“Шахси номаълумлигича қолган кимса”

Мен Маккада хаж қилиб юрган кезларим менга Хажжож ибн Юсуф ас-Сақафий одам юбориб, ҳузурига боришимни таклиф қилди. Унинг ҳузурига кирган эдим, менга салом берди. Менинг яқинимга ўтирди. Менга ёстиқ узатди ва унга суяниб ўтиришимни илтимос қилди. Сўнг мендан хаж маносикларидан унга қийин тушинарсиз бўлаётган масалалардан ва бошқа мавзулардан сўрай бошлади. Шу вақт уй атрофида талбия (“лаббайка”) айтаётган кишининг товушини Хажжож эшитди. Талбия айтаётган киши товушини шундай кўтардики, қалблар тебраниб кетди. Шунда Хажжож буюрди:

  • Ўша талбия айтувчини олдимга олиб кел!

У олиб кирилди. Хажжож ўша кишига деди:

  • Қайси кишилардансан?

У деди:

  • Мусулмонларданман!
  • Бу ҳақида сўраётганим йўқ сендан, мен сенинг қаерданлигингни сўраяпман! – деди (Хажжож).

У деди:

  • Яман аҳлидан!

(Хажжож) деди:

  • Амирларинггизни (яъни, укасини сўрамоқчи) қандай ҳолда тарк этдинг?

У деди:

  • Уни каттакон, бадани тўлиқ – жисмли ҳолда, кирувчилари кўп, чиқувчилари кўп мақомда тарк этдим.

(Хажжож) деди:

  • Сендан у ҳақида сўраётганим йўқ!

У айтди:

  • Ундай бўлса мендан нимани сўрадинг?

(Хажжож) деди:

  • Сизларнинг орангиздаги сийрати ҳақида сендан сўрадим!

У (киши) деди:

  • Қаттиқ зулм этаётган ҳолда, махлуққа итоатли, Ҳолиққа (Яратувчига) осий-гуноҳкор мақомда тарк этдим.

     Хажжож бирга ўтирган кишилардан ҳижолат бўлгани учун юзи қизариб кетди ва кишига деди:

  • У ҳақида айтаётган нарсангни ўйлаб кўрдингми, унинг (укамнинг) мени олдимдаги мартабасини сен биласанми ўзи?!

У деди:

  • Уни (яъни, укангни) мартабасини мендан кўра азизроқ кўрасан. Менинг Аллоҳ Азза ва Жалла наздидаги мартабамчи! Мен унинг (Аллоҳнинг) уйига меҳмонман! Набиййини тасдиқ этувчиман! Топшириғини ўтовчиман!

     Хажжож жим бўлди, унга жавоб айтувчи бўлмади. Сўнг киши ўрнидан туришни кечиктирмади. Изн сўрамай ёки унга изн берилмай туриб чиқиб, жўнаб кетди. Унинг кетидан тушдим ва ўзимга дедим:

  • Албатта (бу) киши солих кишидур. Унга эргашиб, уни топгин кўзингдан ғойиб бўлмасидан олдин, одамларга қўшилишидан олдин! Бас унинг ортидан эргашдим, Байтга кетаётганда топдим, у Каъбапўшга осилиб турган эди. Яноғини унинг деворига қўйиб олган эди. У шундай дерди:

     “Парвардигоро, сендангина паноҳ сўрайман, сенгагина илтижо қилурман! Парвардигоро ўз сахийлигинг ила мен учун хотиржамлик ва ўз кафолатинг билан розилик ато этгин! Бахилларнинг манъ қилишидан кенг ҳолатда қилгин! Ўз нафсларини яхши кўрувчилар қўлидаги нарсаларидан беҳожат этгин! Парвардигоро сендан яқин бўлган енгиллигингни сўрайман... эй Роббил-аламийн!”

     Унинг олдига одамлар тўлқини борди ва уни менинг кўзимдан тўсиб қўйди. Ундан кейин уни йўлиқтиришимга йўл йўқ эканлигига ишончим комил бўлди.

     Қачонки арафа куни оқшом бўлгач, уни одамлар билан бирга (Муздалифага) тушаётганини кўриб қолдим. Мен унга яқинлашганимда у шундай дерди:

     “Парвардигоро агар менинг хожатимни, чарчоғу, оғир меҳнатларимни мақбул қилмаган бўлсанг,  мусибатимнинг ажридан  махрум қилмагин!”

     Сўнг у одамлар орасига кирди, қоронғулик уни мендан ғойбга олди. Уни учратишдан умидимни узиб, дедим:

     “Парвардигоро, менинг ва унинг дуосини ҳам қабул этгин! Менинг ва унинг умидларини ижобат қилгин! Қадамлар тойиладиган кунда менинг ва унинг қадамини собит – мустаҳкам қилгин! Ҳавзи – кавсар устида мени у билан бирга жамлагин, эй Акромал-акромийн!”

     Амирул-муъминин Сулаймон ибн Абдулмалик Байтул-атийққа етиб келгач (яъни “эски уй” – Каъбанинг номланиши) унинг Каъбайи муаззаммага завқлари жўшди ва хос хизматчисига деди:

  • Динда бизни теран тушинтира оладиган олимни излаб топгин! Аллоҳ Азза ва Жалланинг шарафли кунларидан бўлган бу кунда бизга панду-насиҳат қилсин!

     Хизматчи хаж ва олди-сотди учун жамланган одамлар томонга борди. У улардан амирул-муъминин тилаги, истаги ҳақида сўради. Унга айтилинди:

  • Анави Товус ибн Кайсан – ўз асрининг фақиҳлари пешвосидир. Аллоҳга даъват этишликда тили содиқроғидир. Сен ўшани лозим тут!

Хизматчи Товусга йўлиқди ва деди:

  • Эй шайх амирул-муъмининнинг чақириғига жавоб беринг!

     Товус унга секинлатмай, имкониятни чўзмай ижобат қилди. У Аллоҳ Таъоло йўлида чорловчилар фурсатни бой бермай, уни ғанимат билишлари лозимлигини ишонч билан тан олар эди. Бу ишда шошиб, қулай фурсатдан фойдаланиб қолиш зарур ҳисобланади. Салтанат эгаларининг эгри бўлишини тўғриламоқ учун айтилган биргина сўз афзалроқ иш эканлиги янада ишончлироқ бўлиши шубҳасиздир. Уларни жабру-зулмдан тийиш, Аллоҳ Таъолога муқарраб банда бўлиши йўлида меҳнат қилиш жуда муҳимдир.

     Товус ибн Кайсан хизматчи билан бирга жўнади. Амирул-муъминин ҳузурига киргач, у билан саломлашди. Халифа унга яхшироқ алик қайтарган бўлди. Зиёратчиси бўлган Товусни иззат-икром қилиб, ёнига яқин ўтиришини таклиф қилди. Сўнг хаж маносикларидан ўзига қийин бўлаётган ўринларидан сўрай бошлади. Товус деди: “Амирул-муъминин истаги ҳосил бўлгач, мендан сўрайдиган нарса унда қолмаганини сезиб, ўзимга-ўзим дедим; “Эй Товус сендан бу мажлис ҳақида Аллоҳ албатта сўрайди!” Сўнг унга қараб, айтдим:

  • Эй амирал-муъминин, дарҳақиқат жаҳаннам қаъридаги қудуқ устида бир қоя бор. Қудуққа етмиш йил тушишда давом этилади. Бу жаҳаннам қудуқларидан бўлган қудуқни Аллоҳ кимлар учун тайёрлаганини биласизми, эй амирал-муъминин?

У ўйламасдан “Йўқ!” деди. Сўнг ўзига ўзи қайта деди:

  • Ҳолингга вой бўлсин, ким учун уни тайёрлаган?!

Мен айтдим:

  • Аллоҳ Азза ва Жалла ўзининг ҳукмида шерик бўлганга ва жабру-ситам қилганга уни ҳозирлаб қўйган!

     Сулаймонни ана шундан кейин титроқ тутди. Гумон қилдимки, у титроқ билан бирга унинг рухи ёнбоши орасида кўтарила бошлади. У йиғлашга тушди. Ич-ичидан, унсиз йиғларди. У менга яхшилик тилаганча қолди.

     Умар ибн Абдулазиз халифаликка ўтиргач Товус ибн Кайсанга элчи жўнатди. Элчига: “Эй Абу Абдуррохман менга насиҳат қилинг!” деб тайинлаган эди. Товус унга қайта мактуб йўллаб, унга бир сатргина рисола ёзиб жўнатди холос. Унда шундай дейилган эди: “Агар сен амалингнинг барчасини яхши ҳолатда бўлишини истасанг, яхшилик аҳлидан фойдалан. Вас – салам!”

     Умар ибн Абдулазиз рисолани ўқигач: “Ваъз олишга бу етарли, ваъз олишга бу етарли!” – деб қолди.

     Халифалик Хишом ибн Абдулмаликка ўтган кезлари, Ҳишом Байтул-харомга ҳаж қилиш учун келди. Аҳли Маккадан бўлган хос ишчиларига буюрди:

  • Росул алайҳис-солату вас-саламнинг саҳобаларидан бирор кишини излаб топинглар!

     Унга айтишди:

  • Эй амирул-муъминин, саҳобалар Роббилари ҳузурига рихлат қилганлар, бирин-кетин ўтиб кетганлар, улардан бирортаси ҳам қолмаган.

Ҳишом деди:

  • Ундай бўлса тобеъинлардан...

     Товус ибн Кайсан олиб келинди. У киргач, оёқ кийимини гиламнинг четига ечди. Унга “амирул-муъминин” демасдан, салом берган бўлди. Уни кунияси билан эмас, балки исминигина айтиб гапирди. Унга изн бермай туриб, ўтирди. Ҳишомни ғазаб эгаллади. Икки кўзи аччиққа тўлди. У ўзининг мажлисдошлари орасида, тасарруфотида бундай журъатни ва ҳайбатидаги етукликни кўриб, ороми бузилган эди...

     У Товусга деди:

  • Эй Товус сен бундай қилишликка қандай журъат этдинг?
  • Нима қилдим мен?

Халифа ғазаб ва аччиқланишга ўтди:

  • Оёқ кийимингни гиламнинг четига ечдинг; “амирул-муъминин” дея менга салом бермадинг; исмимнигина айтдинг, куниямни айтмадинг; менинг изнимсиз ўтирдинг!

Товус хотиржамлик билан жавоб берди:

  • Гиламингни четига оёқ кийимимни ечганимга келсак, мен уни ҳар куни беш маҳал Роббил-изза ҳузурида (яъни намоз ўрнида) ҳам ечаман (у сени таҳқирлаганим, менсимаганим учун эмас), менга итоб қилиб, менга ғазабингни сочма!; Сени “амирул-муъминин” демаганимнинг боиси эса, ҳамма муъминлар сенинг амирлигингга рози эмас! Мен сени “амирул-муъминин” десам, ёлғончи бўлиб қолишимдан қўрқдим; Сенинг исмингни айтиб, куниянгни айтмаганимнинг сабаби эса, Аллоҳ Азза ва Жалла анбиёларни ҳам исмлари билан чақирган: “Эй Довуд, эй Яхё, эй Ийсо” деб, аммо душманларини эса кунялаб, атаган: “Абу Лаҳабнинг қўли қуриди, ҳалок бўлди”, дея; Сендан изнсиз ўтирганимга келсак, мен амирул-муъминин Али ибн Абу Толибдан: “Агар дўзах аҳлидан бўлган кишига назар солмоқчи бўлсанг, ўтиргувчи кишига назар солгин, унинг атрофида, қўл остидаги қавм тик турган ҳолда бўлади”, деганини эшитганман. Сени дўзах аҳлидан бўлган анави кишидан бўлиб қолишингни ёмон кўрдим!

     Ҳишом ҳижолат бўлган ҳолда, ерга қаради, индамади. Сўнг бошини кўтариб, деди:

  • Эй Абу Абдуррохман менга ваъз қилинг!

Товус ибн Кайсан деди:

  • Мен Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан, шундай деётганини эшитганман: “Жаҳаннамда узун устунлардек илонлар ва хачирлардек чаёнлар борки, ўз раъийатига (қўл остидагиларга) адолат қила олмайдиган ҳар-бир роъий (етакчи)ни чақади”, дедиларда, ўрнидан туриб жўнаб кетди.

     Товус ибн Кайсан баъзи кимсалардан юз ўгириб, муомала қилмасликни маъқул деб топарди. Унинг ўғли ҳикоя қилиб берган воқеа қуйидагича бўлган:

     Бир йили отам билан бирга Яманлик хожилар билан бирга йўлга чиқдик. Шаҳарлардан бирига тўхтадик, у ерда ибн Нажих деб номланадиган омил бор эди. У энг ёмон омиллардан бўлиб, хақдан узоқ ва ботилга дахлдор одам эди. Фарз намозини адо этиш учун шаҳар масжидига бордик. Ибн Нажих отамнинг масжидга келишини билиб, унинг олдига келиб ўтирди ва унга салом берди. Унга отам жавоб қилмади. Ўнгидан келиб гапириб кўрди, чапидан келиб гапириб кўрди, аммо ундан отам юз ўгирди. Ана шуни кўриб туриб, уни ёнига бордим ва қўлимни у томонга чўздим. Унга салом бериб дедим:

  • Сизни отам танимаяпти.

У деди:

  • Йўқ, отангиз мени танийди! У мени билганлигидан сиз кўрган нарсани қиляпти.

     Сўнг у индамай, бирор нарса демай кетди.

     Манзилга қайтганимизда, отам менга қарадида:

  • Эй аҳмоқ, анавиларнинг йўқлигида ўткир тиллар билан ёмонлай оласану, улар ҳозир бўлсалар, уларга сўз билан қарам бўласанми, бу нифоқдан бошқа нарса эмаску?!

     Товус ибн Кайсан мавъизаларини фақат халифа ва волий, ҳамда омилларгагина эмас балки, дўст тутган ҳар-бир кимсага унга ҳожати тушган ёки рағбат қилганга ҳам насиҳат қилар эди.

     Ато ибн Абу Рабох айтди:

     “Товус ибн Кайсан мени бир ўринда кўриб, у маъқул кўрмаган ўрин эдики, менга деди:

  • Эй Ато сенинг юзингга, ҳожатларингни кўндаланг қилсанг эшигини ёпиб оладиган кимсадан эҳтиёт бўл! Уни сенга эшикларини очадиганлардан талаб қил! Сенинг талабинг уни чақиришинг билан, сенга ваъда берса, ижобат қилиш билан барпо бўлади.”

Товус ўз ўғлига айтарди:

  • Эй ўғилчам, ўзингни ақл эгаларига мансуб деб бил, агарки улардан бўлмасанг ҳам. Жоҳил-нодонлар билан ўртоқ бўлмагин, агар улар билан ҳамтовоқ бўлсанг, сен уларга мансуб бўлиб қоласан, агарки улардан бўлмасанг ҳам! Билгинки, ҳар-бир нарсанинг мақсади бўлади. Кишининг мақсади – динининг батамом, тўла-тўкис бўлиши ва хулқининг баркамолликка етиши бўлиши зарур!

     Товуснинг ўғли Абдуллоҳ отасининг тарбиясини олган, унинг хулқи ила хулқланган фарзанд бўлган.

     Бир юз олтинчи ҳижрий сананинг Зул-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни шайх Товус Арофотдан Муздалифага хожилар билан тушди. Бу унинг қирқинчи хажжи эди.Шом ва хуфтонни адо этгач, ерга ёнбошлади. Шу ҳолда бу фоний оламни тарк этдилар. Ёшлари юздан ўтиб қолган эди. Аҳли ва ватанидан йироқда, эҳромлигида ўлимни қарши олди.

- - -