Излагич » Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Муборак

1760 Ko'rilgan Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Муборак

Абдуллоҳ ибн Муборак – ҳозирги Туркманистонда жойлашган Мари шаҳрининг эски номи бўлган Марвда милодий 736-йили (118-хижрийда) таваллуд топган йирик мухаддис олим. У киши зуҳд қилиш борасида ҳам машҳур бўлганлар. Унинг биринчи устози Робиъ ибн Анас ал-Хуросоний бўлган. 758-йили (141-хижрийда) Абдуллоҳ ибн Муборак илм талабида сафарга отланганлар. У киши илмни Ҳишом ибн Урва, Абу Ханифа, Суфёни Саврий, Лайс ибн Саъд, Молик ибн Анас, Суфён ибн Уяйна ва бошқа бир қанча уламолардан олган.

   Нуъайм ибн Хаммод айтганлар: “Абдуллоҳ ибн Муборак уйда кўп ўтиришни одат қилгандилар. У кишига айтилди:

-Нега уйингизда ёлғиз ўтирасиз?

-Нега ёлғиз ўтирай, ахир мен Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг сахобалари билан биргаманку! – деган эканлар.

   Яъни, хадис устида кўп ишлагани учун ўзини пайғамбар ва сахобалар билан бирга деб билар эдилар.

  

   Марвда мухаддис ва фақеҳлар учун алоҳида работлар қурган. Шом ўлкасидаги Тарсус шаҳридан қайтаётиб, милодий 797-йили вафот топган ва Фурот дарёсининг қирғоғидаги Хит шаҳрида дафн этилган. 

- - -