Излагич » Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Масъуд

1807 Ko'rilgan Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Абдуллоҳ ибн Масъуд – сахоба. Қуръон қироатини Маккада жаҳрий ўқий олган сахоба бўлиб, Куфада Умар розияллоҳу анҳу даврида қози бўлган ва байтулмолда ишлаганлар. Пайғамбар алайҳиссалом у киши ҳақларида хадиси-шарифларида: “Абдуллоҳнинг оёғи қиёмат куни мезонда Ухуд тоғидан-да оғирроқ”, дея марҳамат қилгандилар. (Имоми Ахмад ривояти)

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар ухласалар Абдуллоҳ уйғотар, кавушларини тўғрилар, мисвок ва ёстиқларини ҳозирлаб берардилар. Агар ювинсалар пана қилиб турар, доим хизмат қилишдан завқ қилардилар.  

   Хижратнинг 32-йили Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу олтмиш ёшдан ўтганларида вафот этиб, Бақиъ қабристонига дафн этилганлар.

 

- - -