Излагич » Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Зубайр

1621 Ko'rilgan Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Зубайр

Абдуллоҳ ибн Зубайр – сахоба ва сахобанинг ўғли. Мадинага хижрат қилингандан сўнг мусулмонлардан биринчи туғилган муҳожир чақалоқ ҳисобланиб, отаси Зубайр ибн Аввом ҳам сахоба бўлиб, онаси Абу Бакрнинг қизи Асмодир. Унинг таваллуди бутун мусулмон хонадонларнинг шодлигига сабаб бўлган. Чунки, яҳудийлар “мусулмонларни сеҳрлаб қўйганмиз, энди фарзанд кўришмайди”, - дея айюҳаннас солиб, душманлик қилишган эди. Оиша онамиз эса Абдуллоҳга хола бўлган. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳга икки тарафлама почча бўлади.

   Биринчидан; холаси Оиша онамизга жуфт бўлганлиги эътибори билан.

   Иккинчидан эса Хадича онамиз отаси Зубайрнинг аммаси бўлганлиги учундир. Яъни, Абдуллоҳнинг бобоси Аввом ва Хадича онамиз Хувайлид деган кишининг фарзандлари бўлган.

   Пайғамбар алайҳиссалом унинг танглайини хурмо билан кўтариб, “Абдуллоҳ” деб исмлаганлар. Етти ёшга етганида отаси Зубайр Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга байъат беришликка буюрганлар. Абдуллоҳга Росулуллоҳ табассум қилганлар ва кейин Абдуллоҳ байъат берганлар. Ярмук куни мухорабада кичкиналиги туфайли иштирок этмаган бўлсада, унинг шоҳиди бўлган.

   Африка фатхининг иштирокчиси бўлган. У Сабитала яқинидаги жангда ёв томоннинг етакчиси Журжирни ўлдирган. Ўшандан сўнг Африканинг бошқа ерларига исломни ёйиб, фатх этиш ишларда давом этганлар.

   Хижрий 73-йили, Жумадал-ахиро ойининг 17-куни Хажжож билан бўлган тўқнашувнинг учинчи куни, орқа томонидан отилган тошнинг жароҳати сабаб ҳалок бўлганлар.

 

- - -