Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 2

Саъид ибн Мусаййаб

1786 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 2

Саъид ибн Мусаййаб

Муъминлар амири Абдулмалик ибн Марвон Байтуллоҳга ҳаж қилишни қасд этди. Иккинчи харам бўлган Мадина зиёратини қилишни, суюкли пайғамбаримизга саловоту-салом йўллашни ҳам ният қилган эди. Зул-қаъда ойи киргач, халифа йўл тадоригини кўриб, Хижоз ерига сафар қилди. У билан бирга Уммавийларнинг амирларидан бўлган етакчилар ҳам бор эди. Мамлакатнинг кибор кишилари ва фарзандларининг айримлари ҳам мавжуд эди. Дамашқдан қўзғалган карвон Мадинаи-Мунавварага секин-аста ҳам эмас, тез ҳам бўлмаган суръатда кетар эди. Қаерга тўхтасалар, уларга чодирлар ўрнаштирилар, тўшак-кўрпалар тўшалар, илм мажлислари уюштирилар ва динни теран тушиниб, илғаш учун зиёдалик қалбларга кирар эди. Қалблар ва нафслар ҳикмат ва гўзал насиҳатлар билан жиловланар эди.

Абдулмалик ибн Марвон Мадинаи-Мунавварага етиб келгач, Масжидул-Набавийга ташриф буюрди ва пайғамбарга саловот-салом йўллади. Хотиржамлик ва бахтни қалбида туйган бўлди. Ўшандай туйғуни у олдин туймаган эди. У ерда қойим бўлишни узайтиришга қарор қилган бўлди.

     Уни Мадинада яна ҳам завқ-иштиёқини кучайтирган нарса, Масжидун-Набавийдаги илм халқаларининг ободлиги бўлди. Бу ерда само ичра порлаб турган юлдузлар каби тобеъинларнинг киборлари бўлмиш уламоларга тегишли халқалар мавжуд эди.

     Улар; Урва ибн Зубайр, Саъид ибн Мусаййаб ва Абдуллоҳ ибн Утба халқалари эди.

     Кунларнинг бирида халифа пешиндан кейин қайлула қиладиган (ухлаб, ором оладиган) пайтда одатига қарши хизматчисига хитоб қилди:

  • Эй Майсара!
  • Лаббай эй амирул-муъминин!
  • Росул алайҳис-солату вас-салам масжидига боргин ва биз учун гаплашиб, суҳбатлашгани уламолардан бирини чақириб кел!

     Майсара Масжидун-набавийга келди у ердагиларга разм солиб чиқди. Битта халқанигина кўришга муваффақ бўлди. У халқанинг ўртасида ёши етмишларга бориб қолган шайхни кўрди. У шайх ўтирганлар ичида ҳайбатлиси ва виқорлиси эди. Майсара халқадан узоқроқ бўлмаган ўринда туриб, шайхга бармоқлари билан ишора қилди. Шайх унга қарамади, унга эътибор ҳам бермади. Майсара яқин келди ва деди:

  • Мени кўрмадингизми, мен сизга ишора қилган эдим?
  • Менгами?
  • Ҳа!
  • Нима ҳожатинг бор?
  • Амирул-муъминин уйғониб, деди: “Масжидга бор, мен билан суҳбатлашадиган бирортасини олиб кел!”
  • Мен у билан суҳбатлашувчимасман.
  • Лекин у гаплашадиган кимсани ҳоҳлаяпти.
  • Кимки бирон нарсани ҳоҳласа, ўзи ўша ерга келиши керак! Масжиддаги халқа у учун кенгдир, агар унга рағбат этадиган бўлса!

     Майсара Абдулмалик ибн Марвоннинг ҳузурига келиб, шайх билан бўлиб ўтган мулоқотни, у нима деб уни қайтарганини, амирул-муъминин олдига келмаганини тафсилотини етказди. Абдулмалик ибн Марвон махзунлик, алам устида ўрнидан турди, манзилнинг остонасига юриб борди ва деди:

  • Ана ўша киши Саъид ибн Мусаййабдир! Кошкийди сен унинг олдиган бормасанг эди, унга сўз сўзламасанг эди!

     Бу ўриндан халифа узоқлашгач, унинг ўғилларидан кичикроғи ўзидан каттароқ акасига деди:

  • Ким экан у муъминлар амиридан ўзини олий тутадиган, мақомида катта кетадиган? Унга (халифага) дунё эгилган бўлса, унинг ҳайбатига Рум подшоҳлари қўл қовуштириб турса?!

Акаси деди:

  • Амирул-муъминин аканг Валидга унинг қизини беришни сўраганда рад қилган кимса – ўша кишидир!

Ука деди:

  • Валид ибн Абдулмаликка қиз беришдан юз ўгирган кимса ўшами?! Амирул-муъмининнинг валий-аҳдидан кўра ҳурматлироқ мартаба бор эканми?! У халифадан кейинги мусулмонлар халифаси-ку ахир!

     Ака жим бўлиб, сукут сақлади, бирон нарса демади. Шунда ука айтди:

  • Агар муъминлар амирининг валий аҳдига қизини бермаган бўлса, лойиқроқ куёвни топибдими, ўша киши? Ёки у қиз ҳали эрсиз ҳолатда қолиб, уйида ўтириб қоладиган “қариқиз” бўлиб қолганми?

     Ака деди:

  • Ҳақиқатни олиб айтганда, у қизнинг хабарини мен билмайман!

Ака ва укага мадиналик суҳбатдошлардан бири қаради ва деди:

  • Агар менга амир изн берса, унга ўша (Саъид ибн Мусаййабнинг фарзанди бўлган) қизнинг барча хабарини айтиб бераман! У қиз маҳалламиздаги йигитлардан бўлган бир йигитга турмушга чиққан. У Абу Вадоъа деб номланади. У бизга ёнма-ён қўшни бўлади. Унга уйланиш воқеасини унинг ўзи менга сўзлаб берган эди.

Ака ва ука унга:

  • Ўша (воқеа)ни айтиб бер, дейишди.

     У киши Абу Вадъоа менга сўзлаб берган дея қуйидаги воқеани айтиб берди.

     “Мен Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидида илм талаб этаётган узлуксиз таълим олувчи эдим. Саъид ибн Мусаййабнинг халқасида бардавом эдим. Бир неча кун шайхнинг илм халқасидан ғойб бўлдим. У мени давра ичида тополмагач, “мени бетоб бўлиб қолди ёки зарур юмушлар унга кўндаланг бўлди”, деб гумон қилибди. Мен хақимда ўзининг атрофида ўтирганлардан сўрабди, аммо бирон бир жўяли дарак тополмабди.

     Мен унинг ҳузурига келганимда, менга салом бериб, мен билан кўришди.

     Саъид ибн Мусаййаб:

  • Эй Абу Вадоъа қаерда бўлдинг? – деб сўради.

Мен унга жавоб бериб, айтдим:

  • Хотиним вафот қилган эди, ўша иш билан машғул бўлиб қолувдим.

У айтди:

  • Эй Абу Вадоъа бизга хабар қилмапсанда, сенга кўмакдош бўлар эдик ва жанозасига сен билан бирга қатнашар эдик! Сен банд бўлган нарсада сенга қаралашар эдик!

Мен дедим:

  • Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, (сизнинг ҳузурингизда) қойим бўлишни ўзимга лозим тутдим.

     У мени ҳузурида ушлаб қолди, мажлисдаги барча тарқалиб кетаркан, менга деди:

  • Эй Абу Вадоъа, сен янги хотин олиш борасида фикр қилдингми?
  • Аллоҳ сизга рахм қилсин, менга ким ҳам қизини берарди? Мен етим ҳолда ўсган бўлсам, менинг икки ёки уч дирҳамдан ортиқ имкониятим бўлмаса.
  • Мен сенга қизимни узатаман!

     Менинг тилим айланмай қолди ва тутилиб сўрадим:

  • Сиз-а?! Менинг ҳолатимни била туриб, қизингизни менга берасизми?

Саъид ибн Мусаййаб деди:

  • Ҳа, бизнинг ҳузуримизга дини ва ҳулқи бизни рози этган кимса келаркан, унга қизимизни бергаймиз! Ва сен бизнинг наздимизда дин ва хулқда рози бўлинган кимсасан!

     Сўнг бизга яқинроқда қолганларга, нидо қилиб чақирди. Улар унинг олдига келишаркан, у Аллоҳ Азза ва Жаллага хамду-сано, набиййи Мухаммад соловатуллоҳи ва саламуҳга саловот айтди. Қизини менга никоҳлаб берди ва маҳрни икки дирҳам қилиб белгилади. Мен ўрнимдан турдим. Даҳшат ва хурсандчиликдан нима дейишимни ҳам билмас эдим. Сўнг уйимга жўнадим. Ўша куни рўза тутиб олган эдим. Рўзани унутибман. Ўзимга ўзим сўзлай бошладим:

  • Эй Абу Вадоъа, ҳолингга вой бўлсин! Ўз нафсингга нима қилиб қўйдинг! Кимдан қарз сўраяпсан?! Кимдан мол талаб қиляпсан?!

     Менинг ҳолим шундай мувозанатда тураркан, шомга азон айтилди. Фарз намозини адо этгач (яъни шом намозини ўқиб бўлгач) ифторликка ўтирдим. Нон ва зайтун бор эди. Ундан бир ёки икки луқма еб улгурмасимдан эшикни таққиллаётганини эшитдим.

  • Таққиллатувчи ким ўзи? – деб сўрадим.
  • Саъид, дея жавоб қилди.

Мен хаёлимда Саъид ибн Мусаййаб (устоз)дан бошқа барча Саъид исмли кимсаларни хотирлаб чиқдим. Чунки Саъид ибн Мусаййаб, қирқ йилдирки уйи ва масжид орасидагина қадам босардилар (бошқа турмуш икир-чикирларини хос кишилари ва шогирдлари бажарарди. У киши фақат ва фақат илм ила машғул эди).

     Эшикни очиб қарасам, баногоҳ Саъид ибн Мусаййаб турибдилар. Унинг қизининг иши борасида, бирор унинг фикрида бўлмаган нарса зоҳир бўлди-ю, ўша ҳақида бирон нарса дегани, келдимикан деб гумон қилдим. Унга дедим:

  • Абу Мухаммад?! Мени чорласангиз, мен ўзим сизнинг ҳузурингизга борар эдим-ку!

У деди:

  • Бугун сенинг олдинга келишимга сен хақлироқсан!
  • Хуш келибсиз, марҳамат! – дедим мен.

У деди:

  • Йўқ, мен иш юзасидангина келдим холос.

Мен айтдим:

  • Аллоҳ сизни рахм этсин, нима экан у?
  • Дарҳақиқат менинг қизим сенга Аллоҳнинг шариъати асосида чошгоҳдан сўнг қайлиқ бўлган. Мен яна биламанки, сен билан бирга ёлғизлигингда бирон бир суҳбатдош, шерик ҳам йўқ. Мен сени бошқа маконда, қайлиғингни яна бошқа маконда тунашингларни кареҳ кўрдим. Уни олиб келдим, деди ибн Мусаййаб.
  • Ҳолимга вой бўлсин, уни менинг ҳузуримга олиб келдингизми?! – дедим.
  • Ҳа, деди у.

Унга қарадим, у тик турган ҳолда эди. Саъид ибн Мусаййаб унга (қизига) қаради ва деди:

  • Эй қизим, Аллоҳнинг исми ва барокоти ила завжингнинг уйига киргин!

     Қиз қадам босиб кираркан, бирдан кийимини хаёдан депсаб олиб, йиқилиб кетай деди. Мен унинг олдида ҳайрону-лол туриб қолдим. Нима дейишни ҳам билмасдим. Сўнг нон ва зайтун солинган идиш сари шошдим. Қуёш нуридан четга сурдим, у қиз унга кўзи тушмаслиги учун. Ташқарига чиқдим. Қўшни (аёл)ларни чақирдим. Улар менга: “не ишинг бор” дейишди.

     Мен дедим:

  • Бугун масжидда Саъид ибн Мусаййаб менга қизини никоҳлаб берган эди, мен ҳозир ғафлатда турганимда қизини олиб келди. Унга ҳамсуҳбат бўлиб, ҳол-аҳвол сўраб ўтира туринглар! Онамни чақириб келай, унинг ҳовлиси узоқроқ!

Уларнинг ичидаги бир кампир деди:

  • Сенга Саъид ибн Мусаййаб қизини хотинликка бердими, сен учун уйинга ўзи олиб келиб бердими, ахир у Валид ибн Абдулмаликка қизини бермаган эдику?!

Мен дедим:

  • Ҳа, ана ўша қиз менинг уйимда ўтирибди, унинг олдига шошинглар ва унга қараб туринглар!

     Қўшнилар уй томонга жўнашди, улар мени тўғри сўзлаётганимга ишонқирамадилар. У билан кўришдилар ва суҳбатлашдилар.

     Онам ҳам келди, уни кўргач менга қаради ва деди:

  • Агар уни (келинни) тарк этиб, унинг ҳолатини ислоҳ этгунимга қадар менга ташлаб кетмасанг сенинг юзинг менинг юзимга харомдир! Мен уни келинчак қилиб ҳозирлаб, аёлларнинг карамлироғи каби тақдим қиламан!

У (онам)га дедим:

  • Сиз нимани ҳоҳлаяпсиз?...

     Уни (қайлиғимни) уч кунга (онам) ўзи билан олиб кетди, сўнг келинчак қилиб ҳозирлаб, ҳузуримга олиб келди.

     “У жамолда Мадина аёлларининг энг бебаҳоси эди!

     У Аллоҳ Азза ва Жалланинг китобини одамлар ичида ёд олувчироғи эди!

     У Росул алайҳис-солоту вас-саламнинг хадисини ривоят қилувчироқ эди!

     У аёллар ичида эрнинг хақларини энг яхши билувчироғи эди!

     У билан бир неча кун яшадим. Унинг отаси ҳам, аҳлидан бирортаси ҳам менинг ҳузуримга келмади. Мен ўзим шайхнинг олдига, масжиддаги халқага бордим ва унга (Саъид ибн Мусаййабга) салом бердим. У менга ҳам салом қайтарди. Менга бошқа бир сўз айтмади. Мажлисда ҳозир бўлганлар тарқалди, мендан бошқа ҳеч ким қолмагач, деди:

  • Эй Абу Вадоъа, жуфтинг қалай?

Мен жавоб қилдим:

  • У дўст яхши кўрган, душман кареҳ кўрган ҳолатда!
  • Алхамдулиллаҳ, деди у.

     Мен уйимга қайтиб келсам, у (Саъид ибн Мусаййаб) бизга мўл-кўл маблағ жўнатиб юборган эканлар.

     Ибн Абдулмалик деди:

  • Бу кишининг воқеаси ажойиб экан!

Мадина аҳлидан бўлган киши айтди:

  • Эй амир қандай у ишда ажойибот бўлсин, ахир у киши дунёсини охират учун минувчи улов қилиб олган бўлса! Ўз нафси ва аҳли учун фоний – ўткинчилик эвазига боқийликни сотиб олган бўлса! Аллоҳга қасамки, амирул-муъмининнинг ўғлига қизининг бермаганининг, уни (Абу Вадоъани) лойиқ деб топганининг боиси, фақатгина қизи учун дунё фитнасидан қўрққанлигидир! Унинг (Саъид ибн Мусаййабнинг) дўстларидан бири: “Амирул-муъмининнинг сўровини (яъни совчилигини) қайтардингми, қизингни мусулмонларнинг оддий бир кишисига узатмоқчимисан” деганида, у: “Қизим менинг бўйнимдаги омонатдир! Унинг ҳаётини салоҳиятда қила оладиган куёвни изладим”, дея жавоб қилган эди, у дўсти: “Қандай?” – деб сўради. Шунда ибн Мусаййаб деди: “Агар у (қизим) Бани Умаййа (яъни, Уммавийлар) қасрларига борса, фахрли либос ва жиҳозлар орасида кезиб юрса, у учун ҳашамат, чўрию-жориялар қўл остида бўлса, ўнгу-чапидан келиб хизматига шай бўлиб туришса, ундан сўнг эса ўзини халифанинг хотини ҳолда топса, ўша кунда унинг дини қандай бўлади деб, гумон қиласизлар?!”

     Шом аҳлидан бўлган бир кимса айтди:

  • Сохибларингиз (Саъид ибн Мусаййаб) одамлар ичида жуда нодир киши экан!

     Мадина аҳлидан бўлган киши сўзидан яна давом этиб, деди:

  • Аллоҳга қасамки, сиз хақдан узоқлашганингиз йўқ! Бас у (ибн Мусаййаб) кундузлари рўзадор, тунлари қойим, қирқ маротаба хаж амалини адо қилган кишидир. Қирқ йилдирки, Росул алайҳис-солоту вас-саламнинг масжидида такбири-улани ўтказиб юбормайди, доим аввалги такбирга улгуради. Ҳамда биринчи сафни ҳамиша муҳофаза этиб, унда туришда барқарор бўлади. Унинг имкониятида Қурайш аёлларидан истаганига уйланиш ихтиёри бор бўлган, бироқ у барча аёллардан юз ўгириб, саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қизига уйланган эди. Чунки Саъид ибн Мусаййаб у киши (Абу Ҳурайра)нинг Росулуллоҳ солаватуллоҳи ва саламуҳу алайҳга яқин киши бўлганлагидан, қизини қайлиқ қилиб олишга интилган. Абу Ҳурайра хадисларни энг кўп ривоят қилувчи эди. Уни олишга, ёдлашга иштиёқи жуда баланд эди.

     Саъид ибн Мусаййаб Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумларга шогирд бўлганлар. Хадисларни яна Усмон, Али ва Суҳайблардан ҳам эшитган. Уларнинг хулқи билан зийнатланган, сифатларини маҳкам тутган инсон эди. Саъид ибн Мусаййаб давомий тарзда қуйидаги калималарни такрор этиб юрарди.

     “Аллоҳнинг тоатида бўлишликдек бандаларнинг нафсини азиз этгувчи йўқ, У Зотга маъсият-гуноҳ этганчалик нафсда хорлик йўқ!”

     Тарихчилар айтадиларки: “Сахобалар тирик бўлатуриб, Саъид ибн Мусаййаб фатво айтар эди”. Йирик тобеъин уламо илм ичра, соддалик билан умр кечириб ўтдилар. Ўзига ёр танлашда ҳам, зурриётига жуфт танлашда ҳам иймону-илмни юқори қўйиб, мулку-салтанатни нари суриб иш кўрган диёнатли инсон бўлдилар. Аллоҳ Хақ Таъоло у кишининг илм йўлида қилган хизматларини яхшилик ила мукофатласин!

- - -